Энг кутилаётган бестселлер – Galaxy M40’нинг барча хусусиятлари эълон қилинди!

  •   DiMaX
  •  1843
  •  06.06.2019 12:11

Энг кутилаётган бестселлер – Galaxy M40’нинг барча хусусиятлари эълон қилинди!

Жанубий кореялик компания Galaxy M40 смартфонининг намойиш кунини расман айтган, шунингдек, бу қурилма Geekbench’да имтиҳон топшириб ҳам кўрсатган. Ҳиндистонлик инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) эса Twitter’да унинг барча техник жиҳатларини ошкор этди.

ЎҚИНГ: Galaxy M40: «идеал смартфон» кутилганидан арзон экан – янги жиҳатлари билан танишамиз!

Шундай қилиб, Galaxy M40 флагманчасига – Super AMOLED экранга эга бўлиб, унинг диагонали 6,3 дюймга тенг, тасвир аниқлиги эса 2340х1080 пикселлик.

Лекин қизиғи шундаки, дисплей смартфон олд юзасининг 85 фоиздан салгина ортиқроқ қисмини эгаллайди. Демак, экраннинг ён томонларидаги ромлари кутилганидан қалинроқ бўлади.

Смартфоннинг аппарат таъминоти асосини Qualcomm Snapdragon 675 процессори эгаллайди. Унинг тезкор хотираси LPDDR4X турига мансуб бўлиб, ҳажми 6 гигабайтга тенг. Доимий хотираси 128 гигабайтлик, яна microSD форматидаги хотира картаси учун уяча ҳам мавжуд. Қурилма Android 9.0 Pie бошқаруви остида ишлайди.

Galaxy M40 бош камераси уч модулли, уларнинг асосий датчиги 32 мегапикселлик аниқликка эга. Иккинчи модули эса 5 мегапикселлик сенсор ҳамда F/2,2 диафрагмали объективга эга. 8 мегапикселлик датчикка эга бўлган учинчи модулида F/2,2 диафрагмали ва кўриш бурчаги 123 даражали объектив қолланган. Мазкур камера сониясига 30 кадр частотасида 4К-видео ёзишга қодир, лекин оптик барқарорлаштириш тизими йўқ.

Смартфоннинг олд камерасига эса 16 мегапикселлик датчик ўрнатилган.

Samsung Galaxy M40 кучли – 5000 мА/соатлик аккумуляторга эга бўлиши кутилаётган эди, аммо афсуски, унинг батарея сиғими 3500 мА/соатлик экан.

Бироқ унинг корпусида турли датчикларнинг тўлиқ тўплами, USB-C порти ва қулоқчин учун стандарт 3,5 миллиметрлик тирқиш мавжуд.

Хулласи калом, Samsung Galaxy M40 моделининг нархидан бошқа барча жиҳатлари аниқ бўлди. Унисига ҳам яқин орада ойдинлик киритамиз – бизни кузатишда давом этинг. Дарвоқе, яқинда чиққан хабарга кўра, Samsung Galaxy M40 билан бирга 100 долларлик Galaxy A10s (ёки Galaxy A10e) ҳам намойиш этилади. Ушбу компаниянинг аллақачон глобал савдога чиққан айрим телефонларини эса атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Antutu’га кўра маҳаллий бозордаги энг кучли Android-смартфонлар (2019 йил июнь)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!