Энг масъулиятли компаниялар рейтингида Microsoft қаторасига учинчи йил етакчи!

  •   DiMaX
  •  477
  •  15.10.2020 12:29

Энг масъулиятли компаниялар рейтингида Microsoft қаторасига учинчи йил етакчи!

Microsoft компанияси учинчи йил АҚШнинг энг масъулиятли компанияси деб топилди. Forbes томонидан тузилган энг масъулиятли 100 компания рейтингининг етакчи бешталигидан NVIDIA, Apple, Intel ва Alphabet ҳам жой олган, деб ёзади Kun.uz.

ЎҚИНГ: Смартфон бозоридаги энг муваффақиятли компаниялар рейтинги чиқди

Рейтинг Just Capital нотижорат ташкилоти билан биргаликда тузилган. Рўйхат АҚШнинг Russell 1000 индексига кирувчи 928 та компания ҳақидаги маълумотлар таҳлили асосида шакллантирилган.

Рейтингни тузишда компаниялар ҳисоботлари ва тадқиқотлардан ташқари, 110 минг америкалик иштирокидаги сўровнома натижаларидан фойдаланилган.

Just 100 рейтинги 4-марта эълон қилинмоқда. 2017 йилда унда 1-ўринни Intel эгаллаган. Шундан кейин Microsoft рейтингда пешқадам бўлиб келмоқда.

Рейтингнинг етакчи ўнталиги қуйидагича кўриниш олган:

  1. Microsoft
  2. NVIDIA
  3. Apple
  4. Intel
  5. Alphabet
  6. JPMorgan Chase
  7. Salesforce.com
  8. AT&T
  9. Cisco Systems
  10. Adobe

Ходимлар билан масъулиятли бўлиш адолатли иш ҳақи тўланиши, ходимлар ривожланишига сармоя киритиш ва ишчи ҳудуднинг турли-туманлигини кўзда тутади. Мижозлар билан масъулиятлилик эса махфийлик ва зарар етказмайдиган маҳсулотлар ишлаб чиқилишини, акциядорлар билан масъулиятлилик эса бошқарувнинг ҳалоллиги ва барча манфаатдор томонлар учун бойликлар яратилишини, атроф-муҳитга нисбатан масъулиятлилик эса чиқиндилар ҳажмининг қисқартирилиши ва иқлим ўзгаришларига қарши курашни англатади.

ЎҚИНГ: Хитойнинг энг қиммат электроника брендлари эълон қилинди