Энг муаммоли Android ва iOS қурилмалар рейтинги эълон қилинди

Энг муаммоли Android ва iOS қурилмалар рейтинги эълон қилинди

Blannco Technology Group томонидан 2016 йилнинг 3 чорагида ўтказилган кенг кўламли тадқиқотлар натижасида Android ва iOS платформасидаги бир қатор энг муаммоли қурилмалар аниқланди. Бу борада Mobiltelefon нашрида берилган хабарга кўра, iOS платформасидаги қурилмаларда Android дастурида ишлайдиган смартфонларга қараганда носозлик ва муаммолар кўп учраб тураркан (47 %га қарши 62 %).

Қандай носозликлар ҳисобга олинди?

Тадқиқот жараёнида прошивкада юзага келадиган хатолар (қотиб қолиш, иловаларнинг мажбурий тарзда ёпилиши), аппарат қисмидаги носозликлар (сигналнинг йўқолиши, корпуснинг меъёридан ортиқ қизиб кетиши ва бошқалар) ҳамда бошқа бир қатор бошқа омиллар ҳисобга олинган.

iOS платформаси бўйича натижалар

iOS дастуридаги энг беқарор смартфонлар рейтингини iPhone 6 бошқармоқда (13% носозлик), ундан кейинги ўринларни iPhone 5S ва iPhone 6S (9% носозлик) банд қилган. Энг қизиғи, iPhone 4S бошқа моделларга қараганда бир қадар барқарор натижани қайд этган (2%).  iPhone 7 ва 7 Plus 4 чоракда эълон қилинганлиги боис рўйхатдан жой олмаган.

android_ios_stability_01

Android  платформаси бўйича натижалар

Android қурилмалари рейтингида ҳам кутилмаган натижалар қайд этилган. Энг муаммоли Android смартфонлар рейтингини Samsung фирмасига тегишли қурилмалар бошқармоқда (11% носозлик). Ушбу ҳолат, мутахассисларнинг таъкидлашича, жаҳонда энг кўп смартфон сотадиган фирма учун нормал ҳисобланади. Сабаби смартфон қанча кўп сотилса носозликларнинг ҳажми ҳам параллел равишда ортиб боради. Ундан кейинги ўринларда Xiaomi  (4%) ва Lenovo (3%) келмоқда.

android_ios_stability_02

Моделлар бўйича берилган статистикада LeEco 2 модели Android қурилмалар орасида энг муаммоли аппарат сифатида қайд этилди (13% носозлик), ундан кейинги ўринларни Xiaomi Redmi 3S ва Redmi Note 3 банд қилган (9% носозлик). Энг муаммоли Android смартфонлар ўнлигига Samsung Galaxy S7 Edge (5%), Lenovo Vibe K5 Note ва Vibe K5 Plus (4% ва 3%) ҳамда ўтган йили тақдим этилган Samsung Galaxy Note 5 ва S6 (2% ва  1%) моделлари ҳам киритилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!