Энг муҳими миллий хавфсизлик: Австралия ҳам энди Huawei ва ZTE’га ишонмайди

  •   Saroy
  •  978
  •  30.08.2018 13:17

Энг муҳими миллий хавфсизлик: Австралия ҳам энди Huawei ва ZTE’га ишонмайди

Австралия ҳукумати ҳам хитойлик компанияларга қарши «бойкотга» қўшилди ва мамлакат мобил тармоқларида 5G’ни ривожлантиришда уларнинг иштирокини таъқиқлади.

Австралия молия вазири  Скотт Моррисон ва собиқ алоқа вазири Митч Файфилнинг биргаликда эълон қилган баёнотида айтилишича: «Ҳукумат хорижий ҳукуматларга бўйсўниши мумкин бўлган компанияларнинг иштироки Австралия қонунларини бузади, чунки  операторларнинг 5G тармоқларини ҳимоялаш қобилиятини шубҳа остида қолдиради».

5G тармоғини ривожлантиришдан айнан қачон четлаштирилгани баёнотда кўрсатилмаган, аммо  Huawei компаниясининг таъкидлашича бу қарор  ZTE’га ҳам тааллуқли.

ЎҚИНГ:АҚШда давлат тузилмаларига Huawei ва ZTE маҳсулотларидан фойдаланиш тақиқланди

«Huawei ва ZTE учун Австралияга 5G технологияларини етказиш таъқиқланди. Бу истеъмолчилар учун жуда хунук янгилик, деб ёзади Huawei  Twitterда.  Huawei 5G соҳасида дунёдаги энг илғор компания. Биз Австралияга 15 йилдирки, ишончли ва хавфсиз бўлган симсиз технология етказиб берамиз».

Шундай қилиб, Австралия АҚШ ва Буюкбританиядан кейинги ушбу икки хитойлик компаниянинг ҳалоллигига шубҳа билан қараётган учинчи давлат бўлди. Эслатиб ўтамиз, АҚШда ушбу компаниялар техникаларидан давлат идораларида фойдаланиш таъқиқланган. Федерал қидирув бюроси ва Марказий разведка бошқармаси ҳам мамлакат аҳолисини ушбу ишлаб чиқарувчиларнинг смартфонларини сотиб олмасликларини маслаҳат берган.

ЎҚИНГ:ZTE компаниясига қўйилган тақиқ бутунлай олиб ташланди, аммо кўрилган зарар оз эмас

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!