Энг мураккаб ўйин: «Илонча» ва «Тетрис» чатишмасида кучингизни синаб кўринг!

  •   DiMaX
  •  2799
  •  21.11.2019 12:31

Энг мураккаб ўйин: «Илонча» ва «Тетрис» чатишмасида кучингизни синаб кўринг!

Афсонавий «Илонча» (Snake Xenzia) ўйини Nokia телефонлари (сотиб олиш) орқали машҳур бўлган. «Тетрис» ўйинини эса билмаган одам бўлмаса керак. Хўш, шу иккаласини бир вақтнинг ўзида ўйнай оласизми?

ЎҚИНГ: Энг асабни ўйновчи сайтни яратишди – бир кириб кўрмайсизми?

Франциялик дастурчи браузерда ўйналадиган янги ўйин яратди, аниқроғи – унда шу иккита афсонавий ўйин бирлаштирилган. Экраннинг чап томонида «Тетрис», ўнг тарафида эса «Илонча» чиқади.

Ўйиннинг мураккаблиги шундаки, клавиатурада тугмачаларни босиш орқали бу икки ўйин бир вақтнинг ўзида бошқарилади. Сиз параллел равишда «Тетрис»даги блокларни бир қаторга теришингиз ва «Илонча»нинг тўсиқларга (ёки ўз танасига) урилиб кетмаслигини таъминлашингиз керак. Қўшалоқ ўйиннинг биттасида ютқазсангиз ҳам, бошидан бошлашга тўғри келади.

Маҳоратингизни синаб кўриш учун компьютер ёки ноутбукдаги исталган браузерда мана бу ҳавола орқали ўйин саҳифасига ўтишингиз мумкин. Уни бошқариш учун йўналиш тугмачалари ҳамда «пробел» ишлатилади, холос, аммо ҳар бир босишингиз бир вақтнинг ўзида иккала ўйинга ҳам таъсир кўрсатади.

ЎҚИНГ: The Game Awards 2019 – энг зўр ўйинлар мукофотига қайсилар номзод?