Энг муваффақиятли айфон ва Apple'га оид энг сўнгги фактлар!

Энг муваффақиятли айфон ва Apple'га оид энг сўнгги фактлар!

Apple компанияси 2017 йилнинг 3-молиявий чорагига оид маълумотлар билан бирга, ўзининг баъзи маҳсулотларига оид статистикани ҳам эълон қилди. Қуйида улар билан танишинг.

1. 2017 йилнинг 3-молиявий чорагида сотилган 41 миллион дона  iPhone 7/7 Plus смартфонларидан Apple жами $28,4 млрд доллар даромад олган;

2. Тим Кук компаниянинг келажакдаги тараққиёти ARKit, яъни қўшимча воқелик технологиясининг компания гаджетлари платформаси билан интеграция қилинишига боғлиқ эканига ишонади;

3. Жаҳон смартфон бозорида iPhone смартфонининг ўртача нархи 606 долларни ташкил қилади;

4. iPhone 7 модели iPhone'нинг бошқа барча моделларига қараганда яхши сотилмоқда ва у айни пайтда Apple'нинг муваффақият билан оммалашётган смартфони;

5. iPhone 7 Plus сотилиши бўйича iPhone 6s Plus'га қараганда бир оз омадли;

6. iCloud ҳамда Apple Music хизматлари фойдаланувчилари айни пайтда 185 миллион нафарни ташкил қилади;

7. Apple Music фойдаланувчилари сўнгги 90 кунда 20 млн нафарга кўпайган;

8. Деярли 90% NFC-тўловлар Apple Pay орқали амалга оширилмоқда;

9. iPad савдоси 3-молиявий чоракда жаҳон миқёсида 15% га ошган;

10. 1,2 миллион нафар мактаб ўқувчилари таълим олишда iPad ва Swift Playground қурилмаларидан фойдаланади;

11. Янги Mac компьютерларининг ишлашидан фойдаланувчиларнинг 95% и хурсанд;

12. AirPods 98% харидорларига маъқул келган;

13. iPhone 7 харид қилган 95% харидор айнан шу смартфонни харид қилиб, хато қилмаганини маълум қилган, iPhone 7 Plus'да бу натижа -- 99%;

14. Фойдаланувчилар Google Play Market билан солиштириб кўрганда, App Store'дан дастурларни 2 баробар кўпроқ харид қилишмоқда;

15. Илк компютерини ўтган асрда  $666.66 баҳосида сотувга чиқарган Apple бугун жаҳоннинг энг қиммат компютерларини ишлаб чиқармоқда. Apple жорий йил 5 июнида Калифорнияда ўз тарихидаги «энг кучли стол компьютери» дея эътироф қилган iMac Pro’ни тақдим қилган эди. 

“Энг кучли” Mac компьютерининг энг арзон талқини, яъни 8 ядроли Intel Xeon процессори, Radeon Vega видеокартаси, 32 ГБ тезкор ва 1 ТБ доимий хотирага эга талқини 4999 доллардан бошлаб сотилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!