Энг муваффақиятли мобил ўйин шу кунгача ярим миллиард доллар даромад келтирган

  •   DiMaX
  •  911
  •  09.02.2019 12:01

Энг муваффақиятли мобил ўйин шу кунгача ярим миллиард доллар даромад келтирган

Смартфонлар ривожланиши билан мобил ўйинлар индустрияси ҳам тараққий этиб келмоқда. Шу билан бирга, ишлаб чиқувчиларга айрим ўйинлар анча-мунча даромад ҳам келтиради.

ЎҚИНГ: 2018 йилда энг оммалашган ўйин ва иловалар: фойдаланувчилар уларга 76 миллиард доллар сарфлашган!

Sensor Tower тадқиқот компаниясининг ҳисоблашича, Epic Games тақдим этган Fortnite ҳозиргача App Store’да энг муваффақиятли ўқин бўлган. У атиги 326 кун ичида 500 миллион доллардан ошиқ даромад келтирган. Бу эса машҳур Clash Royale мобил ўйинидан юқори кўрсаткичдир.

iOS-қурилмалар учун Fortnite ўйини ўтган йилнинг 15 мартида тақдим этилган бўлиб, ишлаб чиқувчи ундан кунига ўртача бир ярим миллион доллар пул ишлаб олмоқда. Android тизимида эса бу ўйин 2018 йилнинг августида бета тарзида пайдо бўлган ва ҳозиргача тахминан 100 минг доллар фойда келтирган.

Умуман олганда, Fortnite турли платформаларда энг оммабоп ўйинлардан бўлиб келаётир, аммо яқиндагина унга рақиб, тағин бепул бир ҳам пайдо бўлган...

ЎҚИНГ: Apex Legends ўйини биринчи куниёқ Fortnite’дан ўзиб кетди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!