Энг муваффақиятли ўйиннинг учинчи мавсуми 1 октябрда чиқади! (+2та видео)
Electronic Arts компанияси ҳамда Respawn Entertainment ўйин студияси Apex Legends ўйинининг учинчи мавсумини эълон қилди. Энг тез ўсувчи аудиторияси билан эътиборга лойиқ бўлган ушбу ўйин атиги 8 соатда бир миллионлик кўрсаткичдан ошгани, биринчи куниёқ Fortnite’дан ўзиб кетгани ҳақида ёзганмиз.
ЎҚИНГ: Йилнинг энг муваффақиятли Apex Legends ўйини энди смартфонларга ҳам чиқади! (+видео)
Apex Legends’нинг учинчи мавсуми «Эриётган муз» деб номланиб, PlayStation 4, Xbox One ҳамда PC (Origin) учун 2019 йилнинг 1 октябрида тақдим этилади.
Мана, унинг чиқарилишига бағишлаб тайёрланган трейлери:
Учинчи мавсумда янги қўшилган энг эътиборга лойиқ элементлар – Крипто исмли хакер-жангчи ҳамда Талос сайёрасидаги «Дунёнинг чеккаси» харитасидир. Шунингдек, унда яна юздан ошиқ эксклюзив предметларни ўз ичига олган жанговар аслаҳалар, Charge Rifle номли янгича қурол тури ҳам мавжуд.
ЎҚИНГ: The Guardian рейтинги: XXI асрнинг энг зўр элликта ўйини
Қуйида эса учинчи мавсум Apex Legends’нинг геймплей трейлерини томоша қиламиз:
Булардан ташқари, янги мавсумда «шоҳона жанг»нинг иккинчи рейтинг серияси бошланади.
ЎҚИНГ: Машҳур пулли ўйининг iPhone ва Android-смартфонларга БЕПУЛ чиқиш санаси аниқ бўлди (+видео)