Энг «очофат» 50 илова: Instagram, Telegram, TikTok... (инфографика)

  •   DiMaX
  •  969
  •  20.05.2021 09:05

Энг «очофат» 50 илова: Instagram, Telegram, TikTok... (инфографика)

Хавфсиз булутли сақлаш сервиси – pCloud мутахассислари турли мобил иловаларни ўрганиб чиқишди. Уларнинг орасидан смартфон ресурсларини энг кўп сарфлайдиган 50 та илова рўйхати тузилди, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Ушбу 17 та иловани смартфонингиздан ҳозироқ ўчиришингиз керак!

Аккумулятор қувватини энг кўп сарфловчи 20 илова

Дастлабки тадқиқотда сўралувчи рухсатлар сони, «қора мавзу» (қора фон) бор-йўқлиги ва энергия сарфи ҳисобга олинди.

Компания сайтида жойлаштирилган маълумотга кўра, смартфон аккумулятори қувватини энг кўп сарфловчи иловалар бешлигига Fitbit, Verizon, Uber, Skype ҳамда Facebook киритилган. Бу рўйхатда Instagram – 8, WhatsApp – 12, Zoom – 13, YouTube – 14, Telegram – 17-ўринда.

ЎҚИНГ: ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Смартфон хотирасини энг кўп эгалловчи 30 илова

Иккинчи тадқиқотда қайси мобил софт смартфон хотирасида энг кўп жойни банд этиши аниқланди.

Бу борада етакчилар: United Airlines (437,8 МБ), Lyft (325,1 МБ) ва Uber (299,6 МБ). Шунингдек, Fitbit ва Facebook ҳам бешликда. YouTube – 9, TikTok – 11, Instagram – 25-ўринда.

ЎҚИНГ: Chrome – энг «очофат» браузер, лекин сиз унинг «нафсини жиловлай» оласиз!

Умумий рейтинг

Хўш, бу рўйхатда сизга севимли иловалар ҳам бор-а?

ЎҚИНГ: Смартфондан зудлик билан ўчириш керак бўлган иловалар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.