Энг оммабоп 10 смартфон (18-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (18-ҳафта)

Xiaomi ўзининг Redmi Note 9 Pro смартфонини тақдим қилиши билан, гаджет ҳамманинг эътиборини оҳанграбодек ўзида тортди ва қурилма ҳафталик рейтингизмида биринчи ўринга чиқиб олди.

iPhone SE (2020) ва Mi 10 Youth иккинчи ва учинчи ўринларни бўшатгани йўқ.

Ўтган ҳафтадаги етакчи Huawei nova 7 Pro 5G бу гал тўртинчи ўринга тушган бўлса, бешинчилик чартимизга янги қўшилган Redmi Note 9S'га тегди.

Олтинчи ва саккизинчи ўринларни банд этган Redmi Note 8 Pro ва Redmi Note 8'лар ўртасидаги еттинчилик Samsung Galaxy А51'нинг улуши бўлди.

Авваллари, Samsung рўйхатимиздаги 10 та ўриндан бештасини банд қиларди, аммо бу гал фақат битта қурилмани кўриб турибмиз.

Охирги поғоналарда эса LG Velvet ва OnePlus 8 Pro турибди. LG Velvet 7 май куни тақдим қилиниши, 15 майдан эса Корея дўконларига чиқиши кутилмоқда.

OnePlus 8 Pro оммабоплик борасида икки ҳафта ичида 8 поғона пастлади, кейинги ҳафтада у билан ҳам хайрлашишимиз эҳтимоли юқори.

Мана, топ 10 талик билан танишдик. 18-ҳафтадаги рейтингимиз Xiaomi'нинг бешта, Apple'нинг битта, Huawei'нинг битта, Samsung'нинг битта, LG'нинг битта ва OnePlus'нинг битта смартфонидан таркиб топди.

Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
iPhone SE (2020)
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Mi 10 Youth
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Huawei nova 7 Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 9S
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 8 Pro
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Xiaomi Redmi Note 8
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
LG Velvet
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
OnePlus 8 Pro
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

Барча тасвирлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (17-ҳафта)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!