Энг оммабоп 10 смартфон (19-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (19-ҳафта)

Смартфонлари чартимиздаги 10 та ўриндан 6 тасини банд қилган Xiaomi 19-ҳафтада оммабоплик бўйича мутлақ ғолиб бўлди.

Яқин орада тақдим қилиниши кутилаётган Poco F2 Pro биринчи поғонага кўтарилди. Компания чиқарган тизерлар мухлислар эътиборини бу қурилмага қарата олди.

Ўтган ҳафтадаги етакчилар Redmi Note 9 Pro ва Apple iPhone SE (2020) лар бир ўриндан пастлади.

18-ҳафтадаги рейтинги кўтарилган Redmi Note 9S ва Note 8 Pro'лар мос равишда тўртинчи ва бешинчи ўринларни банд этди.

Улар ортидан Samsung Galaxy A51 ва Redmi Note 8 эргашди.

Huaeei P30 Pro New Edition эса ўз номини саккизинчиликка ёздириб қўйди. Ушбу смартфон ҳақида компания ҳафта бошида маълумот берганди.

Тўққизинчи ўрин Xiaomi Mi Note 10 Lite'га насиб қилди. Охирги ўрин эса энг сўнгги доналари сотилаётган ва ўта арзонлаб кетган Samsung Galaxy S8'га тегди.

Ўтган галги чартимизда учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган Xiaomi Mi 10 Youth ва Huawei nova 7 Pro'лар билан хайрлашдик. LG Velvet ва OnePlus 8 Pro'лар ҳам бу сафар кўриниш бермади.

Шундай қилиб, 19-ҳафтадаги топ ўн смартфон рейтинги Xiaomi'нинг 6 та, Samsung'нинг 2 та, Apple'нинг 1 та ва Huawei'нинг 1 та смартфонидан иборат бўлди.

Xiaomi Poco F2 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Apple iPhone SE (2020)
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Redmi Note 9S
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Xiaomi Redmi Note 8 Pro
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Xiaomi Redmi Note 8
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Huawei P30 Pro New Edition
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Mi Note 10 Lite
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy S8
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (18-ҳафта)