Энг оммабоп 10 смартфон (22-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (22-ҳафта)

Ортда қолган йигирма иккинчи ҳафтада бир нечта смартфон тақдимоти бўлиб ўтди ва улардан иккитаси бизнинг тренддаги смартфонлар топ 10 талигимиздан жой олди.

Дастлабки икки ўринни мос равишда Xiaomi Redmi 10X Pro 5G ва Nokia C5 Endi эгаллаган бўлса, Xiaomi Redmi Note 9S топ учталикка якун ясади.

Ўтган галги чартимиздаги ўрнидан икки поғона пастлаган Samsung Galaxy A51 тўртинчилик билан кифояланди. Дўкон расталаридан жой ола бошлагач, Sony Xperia 1 II эса қоқ марказга кўтарилди.

Навбатда Xiaomi Redmi 8 жуфтлиги, Pro вариант олдинда, албатта. Хитойликлардан кейин ҳиндларнинг Realme 6 Pro'си.

Apple iPhone SE (2020)'нинг тақдирига тўққизинчи ўрин битилган шекилли, уч ҳафтадан бери бу ўринни ҳеч кимга бўшатмади, барака топгур! Охирги ўрин Redmi 10X'нинг 4G вариантига насиб қилган экан.

Шундай қилиб, ўтган галги чартимиз юлдузларининг ярми бу сафар «таътилга чиқ»ди. Собиқ машҳурлар қаторида vivo X50 Pro, Samsung Galaxy Note 20+, Poco F2 Pro, Redmi Note 10 ва Galaxy S8лар бор.

Шундай қилиб, ортда қолган йигирма иккинчи ҳафтада Xiaomi'нинг бешта, Nokia'нинг битта, Samsung'нинг битта, Sony'нинг битта, Realme'нинг битта ва Apple'нинг битта смартфони топ ўнталигимизни ташкил этди.

Xiaomi Redmi 10X Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Nokia C5 Endi
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 9S
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Sony Xperia 1 II
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 8 Pro
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Xiaomi Redmi Note 8
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Realme 6 Pro
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Apple iPhone SE (2020)
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Xiaomi Redmi 10X 4G
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги:

Барча тасвирлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (21-ҳафта)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!