Энг оммабоп 10 смартфон (25-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (25-ҳафта)

Йигирма бешинчи ҳафтага келиб фақатгина иккита компания гаджетлари рўйхатимиздан ўрин олди. Бу ўринда олтита смартфони рўйхатга кирган Xiaomi етакчи бўлса, Samsung'нинг 4 та гаджети чартимиздаги қолган ўринларни банд этди. Қизиғи, хитойлик компаниянинг барча смартфонлари Редми суббрендига тегишли.

Redmi Note 9 Pro ҳамон рўйхатда етакчилик қилаётган бўлса, Samsung Galaxy A51 иккинчи ўринни сақлаб қолган. Redmi Note 9 9S'ни ортда қолдириб учинчи ўринга кўтарилди. Redmi 9 эса A71'ни ортда қолдирган ҳолда тўртинчиликни банд этди. Қолган ўринларни мос равишда Redmi Note сериялари - Note 8, Note 8 Pro ва Note 9S эгаллади. Рўйхатнинг сўнгги икки ўрнида Samsung'нинг Galaxy М31 ва Galaxy A21s гаджетлари жойлашди.

Ўтган ҳафтада рўйхатда бўлган OnePlus Nord (OnePlus Z) ва iPhone SE (2020) бу ҳафтада топ 10 таликни тарк этди.

Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 2/ Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Xiaomi Redmi Note 9
Ҳозирги рейтинги: 3/ Ўтган ҳафтадаги рейтинги:9

Xiaomi Redmi 9
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги :6

Samsung Galaxy A71
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8

Xiaomi Redmi Note 8
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

Xiaomi Redmi Note 8 Pro
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Xiaomi Redmi Note 9S
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Samsung Galaxy M31
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган

Samsung Galaxy A21s
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнликка кирмаган

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (24-ҳафта) 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.