Энг оммабоп 10 смартфон (26-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (26-ҳафта)

Ортда қолган йигирма олтинчи ҳафтада чартимиздаги энг оммабоп топ уч смартфон ўзгаргани йўқ. Redmi Note 9 Pro Samsung Galaxy A51 ва Redmi Note 9'дан олдинда турибди.

Galaxy A71 эса бир поғона кўтарилиб, тўртинчиликни банд этишга эришди. Рўйхатимизга янги қўшилган Realme C11 эса мухлислардан бешинчи ўринни эгаллаш даражасида кўп эътибор қозонди.

Xiaomi'нинг Redmi Note 8 смартфони олтинчи ўрнини сақлаб қолган бўлса, Note 8 Pro бу гал кўриниш бермади.

Realme'нинг яна бир смартфони — Narzo еттинчи ўринга ўз номини ёздириб қўйди. Содда қилиб айтганда, бу смартфон Realme 6s'нинг Индонезия учун чиқарилган варианти ҳисобланади.

Samsung Galaxy M31 ва A21s'ларга ҳам топ ўнталигимиздан жой олиш насиб қилиб, икки қурилма мос равишда, саккизинчи ва тўққизинчи ўринларга жойлашди.

OnePlus тизерлар акциясини бошлаб юборгани боис OnePlus Nord иккинчи марта ҳам чартимизга кира олди — ўнинчи ўрин.

Эътибор берган бўлсангиз, ўтган ҳафтада топ ўнталикдан жой олган Redmi 9, Redmi Note 8 Pro ва Redmi Note 9S'лар билан бу гал кўришмадик. Xiaomi'нинг рўйхатимиздаги доминантaлиги анча камайди.

Шундай қилиб, йигирма олтинчи ҳафтада трендда бўлган топ ўн смартфоннинг тўрттаси Samsung, учтаси Xiaomi, иккитаси Realme ва биттаси OnePlus компанияларига тегишли қурилмалар бўлди.

Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Redmi Note 9
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Samsung Galaxy A71
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Realme C11
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 8
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Realme Narzo
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўталикка кирмаган
Samsung Galaxy M31
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Samsung Galaxy A21s
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10
OnePlus Nord 5G
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўталикка кирмаган

Барча тасвир ва рендерлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (25-ҳафта)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!