Энг оммабоп 10 смартфон (28-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (28-ҳафта)

Йигирма саккизинчи ҳафта ҳам ортда қолди. Якулланган ҳафта Poco M2 Pro смартфонининг тақдим қилиниши билан эсда қоларли бўлди. Янги қурилма оммага кўрсатилиши билан ҳамманинг эътиборини ўзига тортиб, бизнинг чартимизда биринчи ўринни эгаллади ва Redmi Note 9 Pro'ни тахтдан ағдарди.

Galaxy A51 топ учликка якун ясади. Redmi Note 9 эса бир ўрин пастлаб, тўртинчи ўринни банд қилди.

Ўнталикнинг қоқ марказида Galaxy A71, ундан кейин эса Redmi Note 8 турибди — ҳар икки смартфон ҳам ўтган галги рейтингини сақлаб қолган.

Ўзаро ўрин алмашган Galaxy A21s ва OnePlus Nord'лар бу сафар мос равишда еттинчи ва саккизинчиликни банд қилиб турибди.

Рўйхатимизга якун ясаган охирги икки смартфон Galaxy M31 ва Redmi 9'лар бўлди.

Realme C11 ва X3'лар билан хайрлашдик ва ушбу чартимизда бу ёш бренднинг бирор бир смартфони кўриниш бермади.

Хулласи калом, йигирма саккизинчи ҳафтадаги рейтингимиз Xiaomi'нинг 5 та, Samsung'нинг 4 та ва OnePlus'нинг битта смартфонидан таркиб топди.

Xiaomi Poco M2 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Redmi Note 9
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Samsung Galaxy A71
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Xiaomi Redmi Note 8
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy A21s
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
OnePlus Nord
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy M31
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10
Xiaomi Redmi 9
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган

Барча тасвир ва рендерлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (27-ҳафта)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!