Энг оммабоп 10 смартфон (31-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (31-ҳафта)

Ортда қолган ўттиз биринчи ҳафта ўзгаришларга бой бўлди. Бизнинг топ смартфонлар рўйхатимизда сезиларли ўзгаришлар кузатилди.

Янги тақдим қилинган Galaxy M31s смартфони ҳаммани ортда қолдириб, биринчиликни эгаллади, OnePlus Nord эса иккинчи ўринга тушиб қолди. Топ учликка Black Shark 3S якун ясади.

Ҳали тақдим қилинмаган Redmi K30 Ultra ҳақида қатор миш-мишлар тарқалгани боис ушбу қурилмага бўлган қизиқш ошиб, смартфон тўртинчи ўринни банд қила олди. Рўйхатимиз қоқ маркази эса Redmi Note 9 Pro'га насиб қилди.

Олтинчи ўрин Oppo Reno4 билан тўлди. Қизиғи, Reno4 рўйхатимизга қўшилиши билан Reno4 Pro бизни тарк этди.

Redmi Note 9 ва Samsung Galaxy A51'лар мос равишда еттинчи ва саккизинчи ўринларни эгаллаб турган бўлса, охирги икки ўрин Redmi 9 ва Samsung Galaxy A71'га насиб қилди.

Шундай қилиб, ўтган галги чартимиздан ўрин олган смартфонларнинг деярли ярми билан хайрлашдик. Улар қаторига realme C15, Samsung Galaxy Note 20 Ultra, Oppo Reno4 Pro ва Asus ROG Phone 3'лар киради.

Ўзингиз ҳам гувоҳи бўлганингиздек, ортда қолган ўттиз биринчи ҳафта учун энг оммабоп ўн смартфон рўйхатимиз таркиби Xiaomi'нинг 5 та, Samsung'нинг 3 та, OnePlus'нинг 1 та ва Oppo'нинг 1 та смартфонидан иборат бўлди.

Samsung Galaxy M31s
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
OnePlus Nord
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Black Shark 3S
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi K30 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Oppo Reno4
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 9
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Xiaomi Redmi 9
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Samsung Galaxy A71
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Тасвир ва рендерлар GSMArena ва Android Authority сайтларидан олинди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (30-ҳафта)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!