Энг оммабоп 10 смартфон (32-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (32-ҳафта)

Samsung ва Google ўзларининг узоқ кутилган смартфонларини тақдим қилишлари билан бизнинг ҳафталик рейтингимизда туб бурилишлар содир бўлди.

Табиийки, Galaxy Note 20 Ultra Samsung янги тақдим қилган қурилмалар ичида кишини ўзига энг кўп жалб қилувчиси. S Pen'ли смартфонларнинг 5G ва 4G'ли версиялари мос равишда биринчи ва икинчи ўринларни эгаллади. Аммо Galaxy Note 20 ҳатто топ ўнталикка кира олмади ҳам.

Google'нинг Pixel 4a смартфони техник жиҳатдан унчалик ҳам ҳайратланарли бўлмас, аммо унинг ўта ҳамёнбоп нархи, базавий хотира сиғими ва яхши тасвирга олиш имкониятлари қурилмага учинчи ўринни олиб келди.

OnePlus Nord эса тўртинчи ўринга тушиб қолди. Ундан кейинги поғонани Samsung Galaxy M31s эгаллаб турибди.

Олтинчи, еттинчи ва саккизинчи ўринлар Redmi триосига насиб қилган экан. Мос равишда, Xiaomi Redmi Note 9 Pro, Redmi Note 9 Prime ва Redmi Note 9.

Samsung'нинг Galaxy А51'и ўз номини тўққизинчига ёздирган бўлса, бу ҳафталик чартимизга Redmi 9 якун ясаб берди.

Шундай қилиб, янги тақдим қилинган смартфонлар сабаб ўтган галги Black Shark 3S, Redmi Note K30 Ultra, Oppo Reno4 Pro ва Galaxy A71 билан хайрлашдик. Бошқа смартфонларни билмадик-ку, лекин кейинги ҳафта расман тақдим қилингач, K30 Ultra рўйхатимизга қайта қўшилишига ишончимиз комил.

Демак, ортда қолган ўттиз иккинчи ҳафтадаги топ 10 смартфон рўйхатимиз Samsung'нинг 4 та, Xiaomi'нинг  4 та, Google'нинг 1 та ва OnePlus'нинг 1 та смартфонидан таркиб топди.

Samsung Galaxy Note 20 Ultra 5G🔺
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy Note 20 Ultra🔺
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Google Pixel 4a🔺
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
OnePlus Nord🔻
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Samsung Galaxy M31s🔻
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 9 Pro🔻
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Xiaomi Redmi 9 Prime🔺
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 9🔻
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy A51🔻
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Xiaomi Redmi 9🔻
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9

Барча тасвир ва рендерлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (31-ҳафта)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!