Энг оммабоп 10 смартфон (33-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (33-ҳафта)

Рўйхатимизда бу гал ҳам Ultra смартфони етакчи, аммо бу сафар Samsung'нинг эмас, Xiaomi'нинг Ultra'си. Янги тақдим қилинган Mi 10 Ultra смартфони шунчалар жозибадор таклифки, у ҳаммани ўзига қаратганидан ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Аммо, бу қурилма фақат Хитойда сотувга чиқиши ҳафсалани пир қилади.

Samsung Galaxy Note 20 Ultra 5G иккинчи ўринга тушиб қолган бўлса, топ учликка OnePlus Nord якун ясаб берди.

Samsung Galaxy M31s'га тўртинчи ўрин насиб қилган экан. Кейинги ўринларни мос равишда Redmi Note 9 Pro ва Note 9 қурилмалари банд этди.

Samsung Galaxy A51 чартимизнинг доимий қатнашчиларидан. Бу ҳафта ушбу смартфон ўзини еттинчи ўрин билан чегаралади.

Ўтган ҳафта топ учликдан жой олган Pixel 4a бу сафар саккизинчи ўринга «қулади».

Рўйхатимиз Xiaomi Redmi 9 ва Microsoft Surface Duo'лар билан якунланди.

Шу билан, ўтган галги Redmi 9 Prime ва Galaxy Note 20 Ultra 4G'лар билан хайрлашдик.

Якунланган ўттиз учинчи ҳафтадаги топ смартфонлар рўйхати Xiaomi'нинг 4 та, Samsung'нинг 3 та, OnePlus'нинг 1 та, Google'нинг 1 та ва Microsoft'нинг 1 та смартфонидан иборат бўлди.

Xiaomi Mi 10 Ultra 🔺️
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy Note 20 Ultra 5G 🔻
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
OnePlus Nord 🔺️
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Samsung Galaxy M31s 🔺️
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Xiaomi Redmi Note 9 Pro 🔺️
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Xiaomi Redmi Note 9 🔺️
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Samsung Galaxy A51 🔺️
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Google Pixel 4a 🔻
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Redmi 9 🔺️
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10
Microsoft Surface Duo 🔺️
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Барча тасвирлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (32-ҳафта)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!