Энг оммабоп 10 смартфон (37-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (37-ҳафта)

Бир ҳафталик танаффусдан сўнг оммабоп смартфонлар рўйхатимиз яна қайтди ва бу гал кўплаб янги чеҳралар билан танишамиз.

Янги тақдим қилинган Poco X3 NFC смартфони бу ҳафтанинг етакчиси бўлган бўлса, Samsung'нинг қуйи тоифа Galaxy M51 модели иккинчи ўринни банд қилди. Ўтган сафарги рейтингимиздаги етакчи — realme 7 Pro бу гал топ учликка якун ясаб берди.

Кейинги ўринларда бир жуфт Redmi смартфони — Redmi Note 9 Pro ва Redmi Note 9; мос равишда, тўртинчи ва бешинчи ўринлар. Топ ўнталикнинг доимий вакили Galaxy A51 эса уч поғона кўтарилиб, олтинчиликка ўз номини ёздирди.

Кўпчилигимиз учун армонга айланган Xiaomi Mi 10 Ultra эса еттинчи ўринга тушиб қолди. Бу смартфон фақат Хитойда сотилишини билгач, кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлди, шекилли.

Қолган учта поғонани янги смартфонлар якунлаб берди. Poco M2 саккизинчи, Motorola Moto G9 Plus тўққизинчи, тақдимоти октябрь ёки ноябрь ойларидан бирида бўлиши кутилаётган iPhone 12 Pro Max эса охирги ўринда.

Шундай қилиб, ўттиз еттинчи ҳафтадаги рейтингимиз Xiaomi'нинг 5 та, Samsung'нинг 2 та, realme'нинг 1 та, Motorola'нинг 1 та ва Apple'нинг 1 та смартфонидан таркиб топди.

Xiaomi Poco X3 NFC🔺️
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy M51🔺️
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
realme 7 Pro🔻
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 9 Pro🔴
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Xiaomi Redmi Note 9🔺️
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy A51🔺️
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Xiaomi Mi 10 Ultra🔻
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Poco M2🔺️
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Motorola Moto G9 Plus🔺️
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Apple iPhone 12 Pro Max🔺️
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Барча тасвир ва рендерлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (35-ҳафта)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!