Энг оммабоп 10 смартфон (39-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (39-ҳафта)

Тақдимотига бир неча ҳафта қолган Apple iPhone 12 Pro Max кетма-кет иккинчи ҳафта биринчиликни банд қилиб турибди.

Кейинги ўринни эса рўйхатимизга янги келиб қўшилган Samsung Galaxy S20 FE смартфони эгаллаган бўлса, топ учликка Poco X3 NFC якун ясади.

Samsung Galaxy M51 ўзининг тўртинчи поғонадаги ўрнини сақлаб қолди, янги чиққан Poco X3 (NFC тақлин эмас) эса бешинчиликка ўз номини ёздирди.

Redmi Note 9 Pro олтинчида, ундан кейинги ўринда Galaxy A51 турибди. Саккизинчилик Redmi Note 9'га насиб қилди.

Ўтган ҳафта Google Pixel 5 ҳақида қатор миш-мишлар тарқалгани боис бу смартфон топ 10 таликдан жой олиб, тўққизинчи ўринни банд қилди. Чартимизга realme 7 Pro якун ясаб берди.

Шундай қилиб, Apple iPad Air, realme C17 ва Sony Xperia 5 II'лар билан хайрлашдик.

Ҳисоб-китоб қилиб кўрсак, ўттиз тўққизинчи ҳафтадаги рейтингимиз Xiaomi'нинг 4 та, Samsung'нинг 3 та, Apple'нинг 1 та, Google'нинг 1 та ва realme'нинг 1 та смартфонидан иборат бўлди.

Apple iPhone 12 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Samsung Galaxy S20 FE
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Poco X3 NFC
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Samsung Galaxy M51
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Xiaomi Poco X3
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Xiaomi Redmi Note 9
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Google Pixel 5
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
realme 7 Pro
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (38-ҳафта)