Энг оммабоп 10 смартфон (4-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (4-ҳафта)

Бутунжаҳон мобил кўргазмаси (MWC) ҳам яқинлашиб келмоқда. Шу сабабдан ҳам шу кунларда смартфонлар унчалик кўп тақдим қилинмаяпти — компаниялар ўзларининг атаганларини саноатнинг энг йирик кўргазмаси учун асраб турибди. Шунинг учун ҳам бизнинг чартимиз деярли барқарор қолмоқда, бутунлай эмас, деярли...

Масалан, ўтган ҳафта биринчи ўринни эгаллаган Galaxy S20 Ultra бу гал ўз ўрнини Galaxy A51'га бўшатиб, учинчи ўринга жойлашди. Иккинчи ўринда эса яна ўша Redmi Note 8 Pro.

Redmi Note 8 тўртинчи, Galaxy A71 эса бешинчи ўринда.

Рўйхатимизни тарк этган Galaxy S20+ ўрнига Galaxy S20 келди — олтинчи ўрин. Тақдимотидан бир ҳафта ўтиб Oppo F15 еттинчи ўринни банд қилди.

Xiaomi Mi Note 10 Pro ва Samsung Galaxy A50 саккизинчи ва тўққизинчи ўринларини сақлаб қолган бўлса, ўнталигимизга қайта қўшилган iPhone 11 Pro Max билан рўйхат якунланди.

Натижада, Samsung Galaxy S10 Lite ва Note10 Lite'лар билан хайрлашдик.

Ўтган ҳафтадаги чартимизни Samsung'нинг еттита смартфони тўлдирган эди. Бу гал бир қадар хилма-хиллик кузатилди.

Шундай қилиб, тўртинчи ҳафтадаги чартимиз Samsung'нинг 5 та, Xiaomi'нинг 3 та, Oppo ва Apple'ларнинг 1 тадан қурилмаларидан таркиб топди.


Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Redmi Note 8 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Samsung Galaxy S20 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Xiaomi Redmi Note 8
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Samsung Galaxy A71
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy S20 5G
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Oppo F15
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Mi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Samsung Galaxy A50
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Apple iPhone 11 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган

Барча тасвир ва рендерлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (3-ҳафта)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!