Энг оммабоп 10 смартфон (41-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (41-ҳафта)

Янги моделлари билан смартфон ишқибозлари эътиборини энг кўп тортган Google ва Xiaomi компаниялари бу сафар топ учталикка кира олмади.

Бу сафар етакчилик Samsung'га насиб қилди. Компания ўзининг янги тақдим қилинган Galaxy F41 смартфони билан шуҳрат чўққисини эгаллади. Купертиноликларнинг iPhone 12 Pro Max'и эса топ ўнталикдаги мисли кўринмаган обрўсини сақлаб қолишга эришиш билан бирга иккинчи ўринни ҳам банд қилди.

Корейсларнинг яна бир модели — Galaxy S20 FE топ учликка якун ясаб берди. Google Pixel 5 эса тўртинчи ўринга тушиб қолди.

Эътиборлиси, ўтган ҳафта иккинчи ва учинчи ўринларни банд қилган Xiaomi Mi 10T ва Mi 10T Lite қурилмалари бу гал бизни бутунлай тарк этди. Уларнинг ўрнини Mi 10Т Pro қоплаб, бешинчи ўринга ўз номини ёздирди.

Redmi Note 9 Pro олтинчиликни эгаллаган бўлса, Galaxy M51 еттинчиликка кўтарилиб олди.

Poco X3 NFC саккизинчи ўрнини сақлаб қолди. Galaxy A51 яна рейтингимизга қайтди ва тўққизинчи ўринни эгаллади. Рўйхатга Redmi Note 9 якун ясади.

Шундай қилиб, Poco C3, Galaxy A72 ва юқорида айтилганидек, Mi 10Т жуфтлиги билан хайрлашишимизга тўғри келди.

Ҳисоб-китоб қилиб кўрсак, ортда қолган қирқ биринчи ҳафтада Samsung'нинг 4 та, нинг 4 та, Apple'нинг 1 та ва Google'нинг 1 та смартфони ҳафталик рўйхатимизни ташкил қилди.

Samsung Galaxy F41
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Apple iPhone 12 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Samsung Galaxy S20 FE
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Google Pixel 5
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Mi 10T Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10
Samsung Galaxy M51
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Xiaomi Poco X3 NFC
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 9
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (40-ҳафта)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!