Энг оммабоп 10 смартфон (42-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (42-ҳафта)

Ортда қолган ҳафтада Apple ўзининг энг йирик тақдимот маросимини ўтказди ва, кутилганидек, iPhone 12 квартети бизнинг энг оммабоп смартфонлар рўйхатимизда етакчилик қилмоқда.

Расмий тақдимотдан олдин ҳам етакчиликни эгаллаб келган iPhone 12 Pro Max бу гал ҳам биринчи ўринни ҳеч кимга бермади. iPhone 12 мини эса иккинчиликни банд қилган бўлса, iPhone 12 Pro ва iPhone 12'лар мос равишда учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллади. Бу тўртала модель ўртасидаги фарқ ҳақида махсус мақола тайёрлаганмиз. Уни ўқиш учун бу ерга босинг.

Бешинчи ўринда ҳам ўтган ҳафтада намойиш қилинган OnePlus 8T турибди. Кейинги поғонага эса Xiaomi Mi 10T ўз номини ёздирди.

Samsung Galaxy S20 FE еттинчида, Redmi Note 9 Pro эса саккизинчида. Ўтган ҳафтадаги етакчи Galaxy F41 бўлса тўққизинчи ўринга қулади. Ҳали тақдим қилинмаган Redmi K30S эса рўйхатимизга якун ясаб берди.

Шундай қилиб, Google Pixel 5, Galaxy M51, Galaxy A51, Poco X3 NFC ҳамда Redmi Note 9'лар билан хайрлашдик.

Ҳисоб-китоб қилсак, Apple'нинг 4 та, Xiaomi'нинг 3 та, Samsung'нинг 2 та ва OnePlus'нинг 1 та смартфони бу сафарги рейтингимизни тузиб берди.

Apple iPhone 12 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Apple iPhone 12 mini
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Apple iPhone 12 Pro
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Apple iPhone 12
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
OnePlus 8T
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Mi 10T Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Samsung Galaxy S20 FE 5G
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy F41
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi K30S
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (41-ҳафта)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.