Энг оммабоп 10 смартфон (43-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (43-ҳафта)

iPhone'ларнинг топ ўнталикдаги дастлабки 4 та поғонани эгаллаб туриши узоққа чўзилмади.

Сабаби, янги тақдим қилинган Huawei Mate 40 линейкаси таркибидаги моделлар топ учликдаги икки ўринни банд этди. Шундай қилиб, iPhone 12 Pro Max биринчи, Mate 40 Pro ва Mate 40 Pro+ лар эса мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

iPhone 12 линейкасининг қолган моделлари кейинги поғоналарни банд этди: iPhone 12 Pro тўртинчи, iPhone 12 бешинчи ва iPhone 12 mini олтинчи ўринларга ўз номини ёздирди.

Ўзига хос дизайнга эга Huawei Mate 40 RS Porsche Design қурилмаси эса еттинчиликни банд қилди. Xiaomi Mi 10T Pro'га эса саккизинчи ўрин насиб қилди.

Хитойлик смартфонсознинг яна иккита модели чартимизга якун ясаб берди — Redmi Note 9 Pro тўққизинчи, рейтингга қайта қўшилган Poco X3 NFC эса ўнинчи ўринда турибди.

Эътибор берган бўлсангиз, юқоридаги рўйхатда бирор-бир Samsung смартфонига кўзингиз тушмайди. Ўтган гал компаниянинг Galaxy S20 FE ва Galaxy F41 моделлари рўйхатимиздан жой олган эди.

OnePlus 8T ва Redmi K30S'лар ҳам бу гал топ ўнталикда кўриниш бермади.

Шундай қилиб, ортда қолган қирқ учинчи ҳафтадаги рейтингимиздан Apple'нинг 4 та, Huawei'нинг 3 та ва Xiaomi'нинг 3 та смартфони ўрин олди.

Apple iPhone 12 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Huawei Mate 40 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Huawei Mate 40 Pro+

Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Apple iPhone 12 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Apple iPhone 12
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Apple iPhone 12 mini
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Huawei Mate 40 RS Porsche Design
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Mi 10T Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Xiaomi Poco X3 NFC
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (42-ҳафта)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!