Энг оммабоп 10 смартфон (46-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (46-ҳафта)

Apple iPhone 12 Pro Max'нинг сотувлари бошланиши смартфонга бўлган қизиқишни ошириши ва қурилма чартимизда яна етакчиликни қўлга олишини кутган эдик, аммо бундай бўлмади. Бунга сабаб шуки, кутилмаганда миш-мишлари тарқалган бошқа бир модель биринчиликни эгаллади.

realme 7 5G расман шу ҳафтада тақдим қилиниши айтилди ва афтидан, қурилма ҳамманинг эътиборини ўзига қаратди. Ушбу модель ҳеч қандай қийинчиликсиз рейтингимизда биринчи ўринни эгаллаб, Pro Max ва ҳали чиқмаган бошқа бир смартфон — Redmi Note 9 Pro 5G'ни ортда қолдирди.

Ҳали расман тасдиқланган бўлмаса-да, Xiaomi'нинг ўрта тоифа смартфони иккинчи ҳафта топ учликка кира олди ва бу унинг порлоқ келажагидан далолат.

Тўртинчи ўринни Poco X3 NFC, бешинчи ўринни эса Redmi Note 9 Pro банд этди.

Samsung'нинг Galaxy M51 ва A51 жуфтликлари мос равишда олтинчи ва еттинчи ўринларни эгаллаган бўлса, янги чиққан Nokia 8 V 5G UW саккизинчиликка ўз номини ёздирди.

iPhone 12 чартимизга қайта қўшилди ва тўққизинчи ўринни эгаллади. Сўнгги ўрин эса қаторасига иккинчи ҳафта Xiaomi Mi 10T Pro'га тегди.

Шундай қилиб, Huawei nova 8 SE ва iPhone 12 Pro топ ўнталикка кира олмади.

Ҳисоб-китобларга кўра эса, Xiaomi'нинг 4 та, Apple'нинг 2 та, Samsung'нинг 2 та, realme'нинг 1 та ва Nokia'нинг 1 та смартфони ортда қолган қирқ олтинчи ҳафтадаги чартимизни ташкил қилди.

realme 7 5G
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Apple iPhone 12 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 9 Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Poco X3 NFC
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy M51
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Nokia 8 V 5G UW
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Apple iPhone 12
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Mi 10T Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10

Барча тасвир ва рендерлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (45-ҳафта)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.