Энг оммабоп 10 смартфон (49-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (49-ҳафта)

Poco M3 смартфони рейтингимизда ҳали ҳам етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринни эса Xiaomi'нинг бошқа бир смартфони — Redmi Note 9 Pro 5G эгаллади. Топ учликдаги сўнгги ўрин, ўтган гал ҳам бўлгани каби, iPhone 12 Pro Max'га насиб қилди.

Смартфонлар ҳақида гап кетганда «қадимий» дейишимиз мумкин бўлган Galaxy A51 тўртинчи, Redmi Note 9 Pro бешинчи ўринларни банд қилди.

Poco X3 NFC олтинчиликка тушиб қолган бўлса, Mi 10T Pro еттинчиликка кўтарилди. Шундай қилиб, бу сафарги чартимиздан жами бешта Xiaomi смартфони ўрин эгаллади.

Кейинги поғоналарни Samsung Galaxy A21s ва Galaxy A71'лар банд қилган бўлса, янги тақдим қилинган Infinix Zero 8i топ ўнталикка якун ясаб берди.

Шу билан, Galaxy A12, Galaxy A02s ва Redmi Note 9 4G'лар билан хайрлашдик.

Ҳисоб-китобимизга кўра, ортда қолган қирқ тўққизинчи ҳафтадаги рейтингимизни Xiaomi'нинг 5 та, Samsung'нинг 3 та, Apple'нинг 1 та ва Infinix'нинг 1 та смартфони тузиб берди.

Xiaomi Poco M3
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 9 Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Apple iPhone 12 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Xiaomi Poco X3 NFC
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Xiaomi Mi 10T Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy A21s
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Samsung Galaxy A71
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Infinix Zero 8i
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Барча тасвирлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (48-ҳафта)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!