Энг оммабоп 10 смартфон (50-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (50-ҳафта)

Сиздирилган бир қанча маълумотлар бизнинг оммабоп смартфонлар чартимизда кескин бурилиш ясади.

Samsung Galaxy S21+ смартфони биринчи ўринга чиқиб олган бўлса, иккинчи поғона Oppo Reno5 Pro+ га насиб қилди.

Топ учликка Redmi Note 9 Pro 5G якун ясаган бўлса, бир неча ҳафта биринчиликни банд қилиб келган Poco M3 тўртинчи поғонага тушиб қолди.

Миш-мишлари тарқалаётган Galaxy A52 ҳамда Galaxy S21 смартфонлари кейинги ўринларни банд этган бўлса, Apple iPhone 12 Pro Max еттинчиликка тушиб кетди.

Саккизинчида Redmi Note 9 Pro, тўққизинчида эса Galaxy A51. Энг сўнгги ўрин Poco X3 NFC'га насиб этди.

Шундай қилиб, ўтган ҳафтадаги Galaxy A21s, Galaxy A71, Infinix Zero 8i ва Xiaomi Mi 10T Pro'лар билан хайрлашдик.

Ҳисоб-китобларга кўра, элликинчи ҳафтадаги топ смартфонлар рейтингимиз Xiaomi'нинг 4 та, Samsung'нинг 4 та, Oppo'нинг 1 та ва Apple'нинг 1 та смартфонидан таркиб топди.

Samsung Galaxy S21+ 5G
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Oppo Reno5 Pro+ 5G
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 9 Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Poco M3
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Samsung Galaxy A52 5G
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy S21 5G
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Apple iPhone 12 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Xiaomi Poco X3 NFC
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

Барча тасвир ва рендерлар GSMArena сайтидан олинган.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (49-ҳафта)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.