Энг оммабоп 10 смартфон (51-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (51-ҳафта)

Эллик биринчи ҳафтада оммабоп смартфонлар рейтингимизда анчайин ўзгаришлар содир бўлди, бироқ топ уч ўринни ҳали ҳам таниш чеҳралар эгаллаган.

Redmi Note 9 Pro 5G яна биринчи ўринга чиқиб олган бўлса, Poco M3 ва Apple iPhone 12 Pro Max'лар кейинги ўринларни банд этди.

Рўйхатимизнинг доимий вакили бўлган Galaxy A51 беш поғона юқорилаб, тўртинчиликка ўз номини ёздирди. Redmi Note 9 Pro эса уч ўрин тепага, қоқ марказга кўтарилди.

Samsung Galaxy A72'га олтинчи ўрин насиб этган бўлса, Poco'нинг яна бир смартфони — X3 NFC топ смартфонлар рейтингига қайтиб, еттинчи ўринни эгаллади.

Xiaomi Mi 10T Pro ҳам янада оммалашиб, саккизинчи ўринни ҳеч кимга бермаган бўлса, Galaxy S21+ шуҳрат чўққисидан тушмоқда — тўққизинчи ўрин.

Топ ўн рейтингимизга Galaxy A21s якун ясади. Шундай қилиб, Reno5 Pro+ га хайр дедик.

Ҳисоб-китобларга кўра, Xiaomi'нинг 5 та, Samsung'нинг 4 та ва Apple'нинг 1 та смартфони эллик биринчи ҳафтадаги чартимизни тузиб берди.

Xiaomi Redmi Note 9 Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Poco M3
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Apple iPhone 12 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Samsung Galaxy A72 5G
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Poco X3 NFC
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Mi 10T Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10
Samsung Galaxy S21+ 5G
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Samsung Galaxy A21s
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Барча тасвирлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (50-ҳафта)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!