Энг оммабоп 10 смартфон (52-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (52-ҳафта)

Йилнинг энг сўнгги ҳафтасини ҳам кузатиб қолар эканмиз, Apple флагмани оммабоп смартфонлар рейтингида етакчилик қилди. iPhone 12 Pro Max илгари ҳам биринчи ўринни эгаллаган эди, лекин бунга анча бўлган.

Samsung Galaxy S21 Ultra смартфони S21+ нинг ўрнини эгаллаб, иккинчи ўринни банд этган бўлса, рейтингимизнинг доимий вакилларидан бўлган Galaxy A51 топ учликка якун ясади.

Фақат Хитой учун чиқарилган Redmi Note 9 кейинги ўринни эгаллагани ҳолда глобал Pro версия бешинчиликни банд этди. Олтинчига Poco X3 NFC номи ёзилди. Xiaomi'нинг яна икки смартфони — Mi 10T Pro ва Poco M3 кейинги ўринларни эгаллади.

Йилнинг энг сўнгги рейтингига эса Galaxy A21s ва A71'лар якун ясади.

Шундай қилиб, эллик иккинчи ҳафтадаги рейтингимизни Xiaomi'нинг 5 та, Samsung'нинг 4 та, Apple'нинг 1 та смартфони ташкил этди.

Apple iPhone 12 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Samsung Galaxy S21 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Xiaomi Redmi Note Note 9 Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 9 Pro
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Xiaomi Poco X3 NFC
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Xiaomi Mi 10T Pro 5G
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Xiaomi Poco M3
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Samsung Galaxy A21s
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10
Samsung Galaxy A71
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган

Барча тасвирлар GSMArena.com сайтидан олинди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (51-ҳафта)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!