Энг оммабоп электромобиллар рейтинги: Tesla’га немислар етай деб қолишди!

  •   DiMaX
  •  1126
  •  07.12.2020 13:10

Энг оммабоп электромобиллар рейтинги: Tesla’га немислар етай деб қолишди!

EV Sales ресурси электрик қисмли янги автомобиллар (ҳам электромобиллар, ҳам гибрид машиналар) рўйхатга олинишининг статистикасини юритади. Куни кеча у мазкур бозорнинг октябрь ойидаги ҳолати бўйича маълумотларни эълон қилди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда Bentley электромобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин

Биринчи ўринни, табиийки, энг машҳур электромобилсоз – Tesla компаниясининг Model 3 электрокари забт этган – ундан 22755 дона сотишган. Иккинчи поғонадан 20631 та сотилиш билан хитойликларнинг Wuling HongGuang Mini EV русумли ихчам машинаси жой олган. Кучли учликни Илон Маск компаниясининг яна бир вакили – Model Y кроссвери (10 602 дона сотилган) якунлаб бермоқда.

Лекин яна бир нуфузли машинасоз – Volkswagen ҳам бу йўналишда тез ўсиб келаётир. Унинг яқинда Европа бозорига чиққан Volkswagen ID.3 хэтчбеги 10 584 дона сотилиб, рейтингда тўртинчи ўринни банд қилган. Кучли бешликка яна Renault француз компаниясининг Renault Zoe модели ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Volkswagen ID.3 электромобили битта қувват билан 531 км йўл босди

Электромобиллар рейтингидан ташқари, EV Sales шундай машиналар ишлаб чиқараётган компанияларнинг ҳам рейтингини чиқарган. Унда ҳам ўша Tesla етакчи – октябрда у салкам 36 000 дона электрокар сотишга эришган. Volkswagen ҳам ўзининг e-Golf, Passat PHEV, Audi e-Tron ҳамда ID.3 моделлари билан унинг ортидан жадал келмоқда.

Дарвоқе, шу йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистон қаерлардан ва нечта электромобил сотиб олгани ҳақидаги мақоламизни ўқиганмидингиз? GM илк бор катта шаҳар кўчаларида ҳайдовчисиз электромобилларни синовдан ўтказганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда атиги 12 минг сўмлик ток билан 300 км юрадиган электромобил синалмоқда (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!