Энг оммабоп ижтимоий тармоқлар: Facebook’ни тахтдан ағдаришди!

  •   DiMaX
  •  1461
  •  10.08.2021 14:57

Энг оммабоп ижтимоий тармоқлар: Facebook’ни тахтдан ағдаришди!

Nikkei Asia Report бутун дунё бўйича энг кўп юклаб олинаётган ижтимоий тармоқ иловалари бўйича маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, TikTok дастури анчадан бери биринчи ўринни эгаллаб келган Facebook’ни иккинчи ўринга туширибди.

ЎҚИНГ: Таниқли TikTok-блогерни ва ёнидаги қизни кинотеатрда отиб кетишди

TikTok фойдаланувчиларинииг ўсишида бир қатор омиллар, шу жумладан, глобал коронавирус пандемиясининг ҳам ҳиссаси бор. Ушбу қисқа видеолар тармоғи дастлаб ўсмир-ёшлар орасида оммалашган бўлса, ҳозир унинг аудиториясига ёши катта ва ҳатто кекса кишилар ҳам қўшилган.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, энг кўп юклаб олинаган ижтимоий тармоқ иловаларининг топ-ўнталигига, бу икитасидан ташқари, WhatsApp, Instagram, Facebook Messenger, Snapchat, Telegram, Likee, Pinterest ҳамда Twitter ҳам кирган.

Дарвоқе, TikTok билан рақобатлашиш учун YouTube бултур YouTube Shorts номли қисқа видео хизматини ишга туширган эди. Бу – Instagram ижтимоий тармоғининг Reels хизмати каби, фойдаланувчилар қисқа видеолар юклашлари мумкин бўлган сервисдир. Яқиндагина эса...

ЎҚИНГ: Тиктокерларни ўзига оғдириш учун YouTube уларнинг ҳар бирига ойига ўн минг долларгача тўламоқчи!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.