Энг оммабоп мессенжер тез орада миллионлаб смартфонларда умуман ишламай қолади!

  •   DiMaX
  •  2547
  •  11.12.2019 12:29

Энг оммабоп мессенжер тез орада миллионлаб смартфонларда умуман ишламай қолади!

Дунё бўйича энг оммалашган WhatsApp мессенжери айрим қурилмаларда ўз фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда мазкур сервис ходимларига таянган ҳолда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Telegram, WhatsApp ва Viber’даги ўз профилларимизни янги телефон рақамимизга қандай ўтказамиз?

Хабарга кўра, мессенжердаги ўзгаришлар 2020 йилнинг 1 февралидан кучга киради. Шундан сўнг қуйидаги операцион тизимли қурилмаларда WhatsApp ишлатиб бўлмайди:

  1. iOS 8 ва ундан олдинги версияларда ишлаётган iPhone’ларда;
  2. Android 2.3.7 ва ундан аввалги операцион тизимлардаги смартфонларда;
  3. Windows 10 Mobile тизимли девайсларда.

Айни дамда iOS 8 бошқаруви остидаги iPhone эгалари WhatsApp’да янги аккаунт оча олмаяптилар. Келаси йил 1 февралдан эса бу қурилмаларда мазкур мессенжер мутлақо ишламайди.

Дарвоқе, Telegram асосчиси Дуров яқинда: «Смартфонингиздан бу иловани ўчириб ташланг!» дея чиқиш қилган эди.

ЎҚИНГ: Telegram’даги террорчилар Алишер Усмонов компаниясига қарашли мессенжерга кўчиб ўтишган!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!