Энг оммабоп смартфонсозлар рўйхатидаги янги бренд нақ 808% ўсиш қайд этди!

  •   DiMaX
  •  1833
  •  29.10.2019 11:44

Энг оммабоп смартфонсозлар рўйхатидаги янги бренд нақ 808% ўсиш қайд этди!

Oppo компаниясининг суббренди – Realme яқиндагина – 2018 йилнинг май ойида ташкил этилган. Бироқ у аллақачон ўзига яраша ном ҳамда харидорлар ишончини қозониб улгурган.

ЎҚИНГ: Жойни бўшат, Xiaomi! Бозорга янги қирол келяпти!

Масалан, унинг Realme X2 Pro флагмани ўтган ҳафта ҳам энг оммабоп смартфонлар учлигидан жой олганди. Техник жиҳатлари кучли бўлишига қарамасдун, ушбу қурилма ўз рақибларидан бир ярим, ҳатто айримларидан икки бараварга арзон!

Counterpoint таҳлил компанияси тақдим этган маълумотга кўра, Realme бренди атиги бир ярим йилдаёқ дунёнинг энг оммабоп смартфонсозлари рейтингида кучли еттиликка кирган.

Realme жорий йилнинг учинчи чорагидаёқ 10 миллион донадан ортиқ смартфон сотишга эришган. Агар бу рақамни 2018 йилнинг айни шу даври кўрсаткичи билан таққосласак, ўсиш нақ 808 фоиз эканини кўрамиз – бунақаси ҳали бўлмаган!

Оммабоп смартфонсозлар рейтингида Realme фақат энг кучли брендлар – Samsung, Apple, Huawei, Xiaomi, Oppo ҳамда Vivo’дан кейин турибди, холос.

ЎҚИНГ: Энг кучли процессорли, лекин атиги 280 долларлик флагманни қарши оламиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!