Энг оммалашган iPhone’лар эълон қилинди. iPhone X кучли учликка ҳам кира олмади!

  •   DiMaX
  •  1505
  •  12.09.2018 15:54

Энг оммалашган iPhone’лар эълон қилинди. iPhone X кучли учликка ҳам кира олмади!

Apple корпорациясининг йирик тақдимот маросими арафасида Mixpanel таҳлил компанияси махсус тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда дунё бўйлаб қайси айфон моделлари қанчалик кўп оммалашгани баён этилган.

ЎҚИНГ: Энг бенуқсон iPhone модели аниқланди ва бу...

Буни қарангки, кутилмаганда мазкур рўйхатнинг биринчи поғонасини iPhone 7 забт этди! Барча фаол айфон эгаларининг 17,34 фоизи айни шу моделдан ишлатар экан. Иккинчи ўринни эса 13,01 фоизлик кўрсаткич билан iPhone 6s эгаллади. Кучли учликни якунлаб берган iPhone 7 Plus эса 12,06 фоизлик натижани намоён этган. Купертиноликларнинг юбилей суперфлагмани – iPhone X моделидан бўлса ундан салгина камроқ – 12 фоиз юзерлар фойдаланаётган экан.

Экспертларнинг фикрича, «эски» моделлардан кўпчилик фойдаланаётгани 2018 йилги iPhone’ларга талаб катта бўлишидан далолатдир. Зеро, Apple ишқибозлари iPhone Xs, iPhone Xs Max (iPhone Xs Plus) ёки iPhone 9 (iPhone Xc) моделларидан бирини харид қилишни кўзлаб, бултурги айфонлардан олмай туришибди.

ЎҚИНГ: Иккита SIM-картали iPhone’ни аллақачон реклама қилишяпти, нархлари ҳам маълум!

Айни дамгача турли йилларда тақдим этилган барча iPhone моделларидан фойдаланаётганларнинг фоиз ҳисобидаги кўрсаткичи қуйидагича:

  • iPhone 4 — 0,11%
  • iPhone 4S — 0,34%
  • iPhone 5 — 0,98%
  • iPhone 5c — 0,47%
  • iPhone 5s — 3,87%
  • iPhone 6 — 10,57%
  • iPhone 6 Plus — 2,63%
  • iPhone 6s — 13,01%
  • iPhone 6s Plus — 4,74%
  • iPhone SE — 4,62%
  • iPhone 7 — 17,34%
  • iPhone 7 Plus — 12,06%
  • iPhone 8 — 7,89%
  • iPhone 8 Plus — 7,89%
  • iPhone X — 12%

Эслатиб ўтамиз, купертинолик техногигантнинг айрим моделлардаги iPhone’ларини Ўзбекистоннинг исталган еридан онлайн харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги барча iPhone’лар нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 10 сентябрь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!