Энг оригинал – айланма экранли LG Wing смартфонини илк «жонли» видеода кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  943
  •  26.08.2020 11:46

Энг оригинал – айланма экранли LG Wing смартфонини илк «жонли» видеода кўрамиз!

Vivo компанияси худди афсонавий Nokia 3250 форм-факторида – корпусининг ярми 180 даражада буриладиган телефон тайёрлаётганини ёзган эдик. LG эса аллақачон ундан ҳам ўзгача – асосий экрани корпусга нисбатан 90 даражада айланувчи смартфонини ясаб улгурган!

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги энг антиқа смартфонни сота бошлади – атиги 69 доллардан! (+«жонли» видео)

Жанубий Корея компанияси бу смартфонни қачон тақдим этиши ва бозорга қандай ном билан чиқариши ҳозирча аниқ эмас. Маълум бўлгани шуки, LG уни «Wing» кодли номи остида тайёрлаган. LG Wing смартфонининг асосий экрани айланиб, «Т» шаклига кела олади, унинг остида эса қўшимча дисплей мавжуд.

Ҳозиргача сизиб чиққан маълумотларга қараганда, LG Wing смартфонининг асосий дисплейи дигоналига 6,8 дюймлик ўлчамга эга. Иккинчи – остки экран эса квадрат шаклида бўлиб, диагоналига 4 дюйм келади.

Иккинчи экранда клавиатура, шунингдек, бош дисплейдаги контент билан боғлиқ қўшимча маълумот акс этади. Масалан, суратлар ёки видеоларни томоша қилиш пайти остки экранда уларни таҳрирлаш воситалари чиқиб туради ва ҳоказо. YouTube лавҳаларини тўлиқ экранли режимда томоша қилиш баробарида иккинчи дисплейда уларнинг изоҳларини ўқиш мумкин.

ЎҚИНГ: YouTube томоша қилаётиб, мегабайтингизни 15 баравар тежаш йўли бор!

Интернетда ушбу моделнинг ишлаётган ҳолидаги биринчи «жонли» видеоси пайдо бўлди. Унда LG Wing’нинг устки – айланувчи экранида навигация иловаси ишга туширилган, иккинчи дисплейда эса мусиқий плеер менюси акс этиб турибди. Кирувчи қўнғироқ бўлганида, иккинчи экранда уни қабул қилиш мумкин, асосий дисплейдаги навигация дастури эса одатий режимда ўз ишини давом эттираверади.

Мана, бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг:

Тахминларга кўра, LG Wing модели кучли флагман эмас, балки Snapdragon 765 ёки 765G процессорли ўртача смартфон бўлади. Унинг бош камерасида 64 мегапикселлик асосий датчик ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi «дамини олсин» – LG метро вагонларига ойна ўрнига шаффоф OLED-экранлар ўрнатди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!