Энг осон ва энг қийин таъмирланадиган смартфонлар топ 10 талиги!

Энг осон ва энг қийин таъмирланадиган смартфонлар топ 10 талиги!

Ушбу нозик ва мураккаб тузилган смартфонлар даврида, бизнинг уларга бўлган боғлиқлигимиз кундан-кунга ўсишда давом этмоқда. Яқинларимиз билан алоқада бўлишдан тортиб, кундалик ишларни режалаштириш, унутилмас лаҳзаларни суратга олиш, контактсиз тўловларни амалга ошириш, кино, мусиқа, ўйин ва бошқа кўнгилочар хизматлардан фойдаланишгача – смартфонлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бўлган. Бироқ бу технологик мўжизалар бахциз ҳодисага дуч келганда ёхуд ерга ёки сувга тушиб кетганда нима бўлади? Одатда бундай ҳолларда смартфонни расмий хизмат кўрсатиш марказига олиб бориш керак, лекин Ўзбекистон шароитида деярли ҳеч қайси смартфон бренди расмий хизмат кўрсатмайди (бўлса ҳам фақат Тошкент шаҳрида). Кўча усталари ё смартфонингизни баттар бузиб беради ёки чўнтагингизни қуритади. Муқобил вариант эса смартфонни ўзингиз уйда тузатиш бўлиши мумкин.

Смартфонни уйда таъмирлаш сизга нафақат қониқиш ҳиссини беради, балки вақт ва пулингизни ҳам тежайди. Бироқ, таъмирлаш ҳақида гап кетганда, ҳамма смартфонлар ҳам бир хил яратилган эмас: баъзи смартфон ишлаб чиқарувчилар таъмирлаш қулайлигини биринчи ўринга қўйишса, бошқалари буни қийинлаштирадиган замонавий дизайнларни танлашади. Хўш, қайси смартфонлар уйда таъмирлаш учун осон/қийин?

Electronics Hub таниқли iFixit веб-сайтидаги 228 хил смартфон моделларини таъмирлаш қўлланмаларини таҳлил қилди. Улар орасидан "осон" деб берилган ҳар бир телефон қўлланмалари йиғиб, уларнинг тузатилиш улушига кўра, "ўртача", "қийин" ёки "жуда қийин" деб баҳоланган йўриқномаларни бирлаштирилиб эса, тузатиш дақиқасига кўра энг қийин бўлган телефонлар рейтингги тузди.

Муаммо смартфон экранида бўладими ёки батареяда, Electronics Hub тайёрланган қуйидаги рейтингга кўра, ушбу қурилмаларни таъмирлаш 100% қийин ва улар ўртача таъмирлаш вақтига кўра рўйхат қилинган:

  1. Google Pixel 7 – 60.3 дақиқа
  2. Samsung Galaxy Note 10 – 58.4 дақиқа
  3. iPhone SE 3 – 55.6 дақиқа
  4. Redmi Note 7 – 53.8 дақиқа
  5. Xiaomi Mi 9 – 53.6 дақиқа
  6. Huawei P30 Pro – 53 дақиқа
  7. Redmi Note 11 Pro – 45.4 дақиқа
  8. Google Pixel 3a XL – 45 дақиқа
  9. Samsung Galaxy A72 – 43.5 дақиқа
  10. Samsung Galaxy A53 5G – 40.5 дақиқа

Гарчи таъмирлаш қийин бўлса ҳам Google'нинг Pixel 7 смартфонининг оригинал қисмларини топиш қийин эмас (албатта, Америкада). Қолаверса, жорий йилда компания Франциянинг "Таъмирлаш ҳуқуқи тўғрисидаги" қонунига мувофиқ Pixel 7 смартфонининг таъмирлаш бўйича қўлланмалари ҳам чиқарган.

Таъмирлаш қийин бўлган смартфонлар рўйхатида фахрли иккинчи ўринни Samsung компаниясининг Galaxy Note 10 модели 58.4 дақиқа ўртача таъмирлаш вақти билан эгаллаган. iFixit ушбу қурилманинг тузатилишини 10 баллик системада 3 балл билан баҳолаган. Топ учлик эса Apple'нинг учинчи авлод iPhone SE смартфони билан якунланса, қолган ўринлар Xiaomi, Redmi, Huawei ва бошқа Samsung смартфонлари билан якунланган.

Яхшиямки, ҳамма смартфонларни ҳам таъмирлаш бош оғриқ бўлмайди. Масалан, Motorola 2019 йили чиқарган Moto G7 смартфони Electronics Hub томонидан таъмирлаш энг осон бўлган смартфон деб топилган. Уни таъмирлаш қўлланмаларининг ярмини бажариш осон ва уни таъмирлаш учун ўртача 25 дақиқада кетади. Қуйида таъмирланиш фоизига кўра (вақтига эмас) таъмирлаш энг осон бўлган смартфонлар топ ўнталиги билан танишишингиз мумкин.

  1. Motorola Moto G7 (25 дақиқа) – 50%
  2. Samsung Galaxy A40 (32.6 дақиқа) – 42.9%
  3. Samsung Galaxy S22 Ultra (48.1 дақиқа) – 33.3%
  4. iPhone 11 Pro Max (63.2 дақиқа) – 30%
  5. iPhone 13 (67.8 дақиқа) – 25%
  6. Poco M3 (35.6 дақиқа) – 20%
  7. OnePlus Nord 2 5G (44.1 дақиқа) – 20%
  8. iPhone 14 (47.7 дақиқа) – 20%
  9. Poco F3 (51.2 дақиқа) – 20%
  10. iPhone 12 (72.2 дақиқа) – 20%

"Таъмирлаш ҳуқуқи" ҳаракатига бўйсунган ҳолда Apple ўз смартфонларини фойдаланувлар томонидан осон таъмирланиши учун бир неча йил аввал "ўз-ўзига таъмирлаш хизмати"ни йўлга ва компания оригинал қисмлар ва керакли асбоб-ускуналарни ўзи тақдим қилади. Эҳтимол шу сабаб ҳам унинг смартфонлари юқоридаги "энг осон таъмирланадиган смартфонлар" рўйхатининг деярли ярмини эгаллаб туришибди.

Шуни ёдда тутингки, барча таъмирлаш ишлари тажрибасиз одамлар томонидан амалга оширилмаслиги керак. Мураккаб ички тузилмалар ва нозик компонентлар малакали мутахассисларнинг тажрибасини талаб қилиши мумкин. Хавфсизлик ҳар доим устувор бўлиши ва агар смартфонингизни ўзингиз таъмирлашга иккиланаётган бўлсангиз, профессионаллардан ёрдам сўраганингиз яхшироқдир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!