Энг қадимий метеорит топилди

  •   Saroy
  •  825
  •  08.08.2018 12:35

Энг қадимий метеорит топилди

 Олимлар топилманинг ёшини  4,56 миллиард йил демоқда, яъни метеоритнинг ёши Қуёш тизими ёши билан қарийб тенг.

NWA 11119 рақамли ушбу объект қадимий протопланеталарнинг парчалари бўлиши мумкин. Улар ҳали шаклланишга улгурмасданоқ ҳалокатга учраган. Унинг таркибида кўплаб миқдорда тридимит мавжуд. Ушбу минерал  Ерда жуда ноёб ҳисобланиб, кремний оксидидан ташкил топган. «Ушбу  минерал метеорит массасининг тахминан 30 фоизини эгаллаган. Аввал бунақаси ҳеч учрамаган эди», — дейди олимлар.

ЎҚИНГ:22 декабрь – биринчи Африка сунъий йўлдоши орбитага учирилган кун

Мазкур метеорит бўйича тадқиқот ишлари Nature Communications журналида эълон қилинди.  «Коинотдан келган меҳмонни»  ўрганиш билан Нью-Мексико Университети мутахассислари шуғулланишмоқда. Улар NWA 11119 Қуёш тизими пайдо бўлишининг биринчи йилларида сайёраларнинг шаклланиш жараёнига ойдинлик киритишга ёрдам беришидан умид қилмоқда.

«Ҳозирда биз тўлиқ шаклланган сайёраларни, кометалар ва астериодларни  кўриб турибмиз. Бироқ биз учун қизиқ томони, улар қандай шаклланган ва қандай вояга етган?, — дейди тадқиқот муаллифларидан бири Карл Эйжи.  NWA 11119 барча жараённи тушуниб олишга ёрдам берувчи бошқотирманинг етмай турган қисми бўлади. Биз биламизки, вулқонлар отилиши жараёни домен печларига ўхшаб ишлаган ва породаларни эритиб, улардан қаттиқ жисмни шакллантирган. Барча сайёралар шу тарзда пайдо бўлган».

ЎҚИНГ:Ҳиндистондан учирилган Сингапур сунъий йўлдошлари орбитага муваффақиятли чиқарилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!