Энг қаттиқ қизиб кетувчи смартфонлар эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  6499
  •  12.07.2019 12:43

Энг қаттиқ қизиб кетувчи смартфонлар эълон қилинди

Master Lu бенчмарки смартфонларнинг нафақат самарадорлигини, балки қўшимча маълумотларни ҳам бериб бориши билан эътиборга лойиқ. Мазкур сервиснинг айрим рейтингларини эълон қилганмиз, жумладан – антеннаси энг кучли телефонлар...

ЎҚИНГ: ТОП-10: Уяли алоқа сигналини энг яхши тутувчи смартфонлар (2019 йил июль)

Master Lu энди турли смартфонларнинг қизиб кетиши бўйича рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Nokia X7 2018 ва Xiaomi Mi 6X энг «қайноқ» моделлар бўлиб чиқди.

Бунда қадимий бренд вакили энг юқори – 40,16 даражагача қизиши билан рекорд ўрнатди. «Хитойча Apple» маҳсулоти эса кун давомида қайд этилган ўртача ҳароратининг юқорилиги (36,41 даража) билан «қайноқ рейтинг» етакчиси бўлди.

Шунингдек, энг «қизиққон» смартфонлар рўйхатига яна Nokia X71, Sony Xperia XZ2, Xiaomi Black Shark Helo, Nokia 7 Plus ҳамда Meizu Note 9 моделлари ҳам кирган.

Бу борада энг яхши, яъни қизиш даражаси паст бўлган смартфон эса Vivo Y81s бўлиб чиқди – 30,35 даража. Умуман, «совуққон» смартфонлар ўнлигидан Vivo компаниясининг энг кўп – тўртта модели ўрин олган.

ЎҚИНГ: Смартфон қизиб кетяптими? Унга криптовалюта вируси тушган бўлиши мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!