Энг қиммат – 12 ГБ «оперативка»ли Galaxy S10+ бенчмаркларда ҳаммани ҳайрон қолдирди!

  •   DiMaX
  •  4076
  •  16.02.2019 12:15

Энг қиммат – 12 ГБ «оперативка»ли Galaxy S10+ бенчмаркларда ҳаммани ҳайрон қолдирди!

Samsung компаниясининг 20 февралда тақдим этилаётган смартфонлари бенчмаркларда текшириб кўрилганида, жудаям паст натижалар кўрсатган эди. Аммо кеча Galaxy S10+ моделининг премиал версияси бу борадаги тасаввурларга зарба берди!

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ ҳам Geekbench’да: яна бир карра уят, Samsung, уят!..

Бенчмаркларда янги текшириб кўрилган Galaxy S10+ флагмани керамика корпусли версия бўлиб, тезкор хотираси 12 гигабайт, ички хотираси эса нақ 1 терабайтни ташкил этади. Geekbench сервисининг якка ядроли синовида у 4450, кўп ядроли тестида эса 9753 балл тўплаган:

Яъни, бу қурилма барча Android-смартфонлар орасида энг юқори кўрсаткични намоён этган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: энг кучли Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2019 йил февраль)

Шунингдек, жанубий кореяликларнинг премиал флагмани AnTuTu бенчмаркида ҳам юқори натижа кўрсатган:

Премиал талқиндаги Galaxy S10+ модели ушбу тестда 326 185 балл олган, аммо айни шу куни тақдим этиладиган яна битта флагман ундан ҳам ошиқ кўрсаткич намоён этаётир...

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари AnTuTu’нинг янги рекордчисини эълон қилди! (2019 йил 16 февраль)