Энг қиммат брендлар ўнталиги: Facebook нега ундан чиқиб кетди?

  •   DiMaX
  •  1961
  •  17.10.2019 14:29

Энг қиммат брендлар ўнталиги: Facebook нега ундан чиқиб кетди?

Interbrand компанияси жаҳондаги энг қиммат брендларнинг ўнталигини эълон қилди. Унда бир неча йилдан бери Apple етакчиликни қўлдан бермай келаётир, деб ёзади The Wall Street Journal.

ЎҚИНГ: Россиянинг энг қиммат интернет-компанияларидан бири Ўзбекистонга кирмоқчи

Купертинолик корпорациянинг бренди 234,2 миллиард долларлик кўрсаткич билан иккинчи ўриндаги Google брендидан бир ярим баравар, ўнинчи поғонадаги компаниядан эса нақ беш карра қиммат бўлиб турибди. Қидирув гигантидан ташқари, кучли учликка Amazon ҳам кирган.

Мана, Interbrand Best Global Brands рейтинги қуйидагича кўриниш олган:

Қиммат брендлар секторида чакана савдо билан шуғулланувчи люкс компания ва фирмалар кетма-кет иккинчи йили энг тез ўсувчилари сифатида кўзга ташланмоқда.

ЎҚИНГ: Facebook яна "иш кўрсатди"

Ўтган галги рейтингда етакчи ўнталикка кирган Facebook бу галги рейтингдан чиқиб кетган! Унинг бренди бир йил давомида ўз қийматининг нақ 12 фоизидан жудо бўлган. Бунга сабаб эса Cambridge Analytica билан боғлиқ можаролар сабаб бўлган – унда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари умуман ҳимоясиз эканлигини кўрсатган.

Interbrand компаниясининг баҳолашларига кўра, Facebook брендининг нархи яқин-яқинларгача мунтазам ўсиб келган. Бироқ 2017 йилги рейтингда у 8-ўринни эгаллаган бўлса, 2018 йилда 9-поғонага тушган. Бу йил эса Facebook умуман кучли ўнталикдан ҳам чиқиб кетган.

ЎҚИНГ: Facebook ходимларига iPhone'дан фойдаланиш тақиқланди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!