Энг қиммат Huawei ҳамда Xiaomi флагманларининг камера жанги! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  2613
  •  11.04.2020 16:30

Энг қиммат Huawei ҳамда Xiaomi флагманларининг камера жанги! («жонли» видео)

Xiaomi корпорацияси бу йил бошқа смартфонсозлар телефонларининг ярим нархида флагманлар тақдим этишни тўхтатди. 13 февралда тақдим этган навбатдаги флагманлари – Mi 10 ҳамда Mi 10 Pro нафақат сифат, балки энди нарх борасида ҳам юқорида.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг янги рекорди: бу гал Mi 10 Pro флагмани!

Xiaomi Mi 10 Pro модели Европада 1000 евро туради; яъни у энди хитойлик техногигантнинг Huawei P40 Pro флагманига тўғридан-тўғри рақибдир. Huawei яқинда тақдим этган бу камерофон DxOMark лабораториясининг бирйўла иккита рейтингида тахтни забт этган.

TechZG номли YouTube-канал ушбу иккита қиммат смартфоннинг камераларини ўзаро солиштириб видео тайёрлаган. Уларнинг ҳар иккала камерасида фото ҳамда видео суратга олиш имкониятлари жонли ҳолатда таққосланган:

Якуний хулосани ҳар ким ўзи чиқариб олади, аммо айрим фактларни таъкидлаб ўтса арзийди. Аввало, Huawei P40 Pro стандарт созламаларга кўра видеони кенг бурчакли камерасида олади ва материал сифатли чиқади. Бу камерофоннинг асосий ва олд камераларида барқарорлаштириш тизими рақибиникидан яхши ишлайди. Шунингдек, бевосита видео олаётиб, 15 каррагача яқинлаштириш имкони мавжуд.

Лекин видеолавҳа суратга олишда динамик диапазон Xiaomi Mi 10 Pro моделида яхши, расмга туширишда эса бу йўналишда ҳам Huawei флагмани устун. Шунингдек, яқинлаштириб суратга олганда майда тафсилотларни ҳам аниқ кўрсатиши бўйича барибир Xiaomi смартфони орқада.

ЎҚИНГ: Redmi K30 Pro камера имкониятларини 2-3 баравар қиммат Mi 10 Pro, iPhone 11 Pro ва Galaxy S20 Ultra билан солиштирамиз! (иккита видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!