Энг қиммат компания энди Microsoft ҳам эмас, Apple эса янада пастлади!

  •   DiMaX
  •  1752
  •  08.01.2019 11:44

Энг қиммат компания энди Microsoft ҳам эмас, Apple эса янада пастлади!

2018 йилда тақдим этилган iPhone’ларнинг савдоси яхши бўлмай, Apple акциялари нархлари тушиб бораётганидан хабарингиз бор. Натижада купертинолик корпорациядан ўзиб кетган бошқа технологик компания энг қиммати бўлган эди.

ЎҚИНГ: Apple энди энг қиммат компания эмас. Янги лидер билан танишинг!

CNBC нашрининг хабарига кўра, 2019 йилнинг 7 январида Amazon дунёдаги энг қиммат корпорацияга айланган. Шу куни бу компаниянинг акциялари 2.7 фоизга ошган, капитализацияси эса 790 миллиард долларга етган.

Энг қиммат компаниялар рўйхатининг иккинчи поғонасини банд этган Microsoft’нинг қиймати эса 785 миллиард долларга тенг. Буни қарангки, яқиндагина иккинчи ўринда келаётган Apple энди 690 миллиардлик кўрсаткич билан тўртинчи ўринга тушиб қолган. Уни 740 миллиардлик Alphabet компанияси ҳам ортда қолдириб кетган.

Айтиш керакки, Apple’дан бошқа яна кўплаб технологик компанияларнинг ҳам акциялари нархлари тушмоқда. Улар қаторида AMD, Nvidia, Skyworks, Qorvo, Boeng, Caterpillar кабилар ҳам бор. Ғарб инвесторлари Хитой бозоридаги вазиятдан ва дунё иқтисодиётининг ўсиш суръати пасайганидан қаттиқ хавотирга тушишган.

ЎҚИНГ: Дунёнинг энг бой одами компанияси банкрот бўлишини башорат қилди