Энг қиммат OnePlus 6: ҳашамдорликни ёқтирадиганлар учун

  •   Saroy
  •  895
  •  14.09.2018 17:27

Энг қиммат OnePlus 6: ҳашамдорликни ёқтирадиганлар учун

Французларнинг Hadoro компанияси OnePlus 6’нинг қиммат версиясини чиқаришди. Қурилманинг ташқи кўриниши ҳам ўзига хос тарзда тайёрланган.

Hadoro усталари OnePlus 6’нинг корпусини ўзлари ишлаб чиқарган Aero Damascus Carbon материали билан қоплашди. Бу «қатлама пирог» 36 қат  углерод толаси ва алюминий бўлиб ажойиб тўлқинсимон расмни ўзида акс этган, қолаверса, ҳар бир янги смартфон ҳар сафар сал бошқачароқ кўринади. Яна бир ўзгариш OnePlus логотипининг нурланиб туриши бўлиб, тирналишларга чидамли бўлган сапфир шишадан ясалган. Фойдаланувчи агар истаса, смартфон четига ўзининг исмини, ҳаётий шиорини ёки бошқа истаган матнни  гравира қилса бўлади.

ЎҚИНГ:OnePlus 6T: флагманнинг дизайни ва тавсифи ошкор бўлди

Бошқа томонлари ўша флагманча тавсифи билан OnePlus 6 ( 8/256 ГБ версияси) ва қулоқчин учун 3.5-мм тирқиш. Дарвоқе ушбу тирқиш кейинги чиқадиган  OnePlus 6T моделида бўлмайди.

ЎҚИНГ:OnePlus 6T смартфони тақдимотидан бир ой аввал сотувга чиқди

Hadoro OnePlus 6 Carbon аввалдан буюртма берувчилар учун 2700 евро, дейилмоқда хабарда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!