Энг қиммат ўйин – Star Citizen фазовий симуляторини 2 декабргача бепул ўйнанг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  789
  •  24.11.2020 12:27

Энг қиммат ўйин – Star Citizen фазовий симуляторини 2 декабргача бепул ўйнанг! (+видео)

Star Citizen номли янги ўйин компьютерларда ўйнашга мўлжаллаб тайёрланмоқда ва ҳали геймерларга тўлиқ тақдим этилганича йўқ. Лекин унинг учун олдиндан буюртма очилган ва хоҳловчилар бу ўйинга рекорд даражада пул тўлашяпти!

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Айтиш керакки, Star Citizen – космик симулятор жанридаги ўйин бўлиб, геймер унда космопилот ролини бажаради. Юлдузкезар фазо кемаларида сайёралар аро учиш, уларни созлаш, шунингдек, рақибларга қарши жанг қилиш ўта қизиқарли кечади.

Ушбу лойиҳа ишлаб чиқувчилари ўйиннинг қанчалик зўр эканлигини геймерларга кўрсатиш мақсадида уни вақтинча буткул бепул қилиб қўйишди. Яъни, жорий йилнинг 2 декабрь санасига қадар мана бу ҳавола орқали ўтиб, Star Citizen’ни буткул бупул ўйнаш мумкин. Геймерлар бунинг учун ўйин клиентини ўз компьютерларига юклаб олишлари ҳам лозим бўлади.

ЎҚИНГ: Бир умр бепул ўйнаш учун бу икки ўйинни 26 ноябргача олиб қўйишга улгуринг!