Энг қиммат Samsung флагмани ҳам DxOMark рейтингида уни шарманда қилди – Xiaomi, Vivo, Honor, Huawei ва Oppo смартфонларидан пастда!

  •   DiMaX
  •  1269
  •  06.10.2020 10:52

Энг қиммат Samsung флагмани ҳам DxOMark рейтингида уни шарманда қилди – Xiaomi, Vivo, Honor, Huawei ва Oppo смартфонларидан пастда!

DxOMark лабораторияси аввалроқ энг зўр Samsung флагмани – Galaxy S20 Ultra камерасини текшириб кўришганида, у атиги 122 балл олган. Кейинроқ эса Samsung Galaxy S20+ смартфони ундан ҳам паст – бор-йўғи 118 баллик натижа кўрсатган.

ЎҚИНГ: Master Lu рейтингида Galaxy Note 20 Ultra арзон смартфонларга ҳам енгилди, ғолиб эса Хитойдан!

Энди эса DxOMark мутахассислари бу компаниянинг энг сўнгги ва энг қиммат флагмани – Galaxy Note 20 Ultra фаблетининг камера имкониятларини ҳам синаб кўришди. Ҳайрон қоладиган жиҳати – у нафақат паст балл олди, балки ҳатто Galaxy S20 Ultra’дан ҳам ортда қолди!

Кўриб турганингиздек, Samsung Galaxy Note 20 Ultra бош камераси фотоимкониятлари бўйича 130 балл, видео олиш қобилиятига кўра эса 101 балл олган. Нархи 1300 доллардан бошланувчи бу флагман умумий ҳисобда 121 баллик натижа кўрсатган, холос!

ЎҚИНГ: Samsung ҳар бир сотилган Galaxy Note 20 Ultra’дан битта флагман смартфон пулича фойда қиляпти!

Шундай қилиб, DxOMark лабораториясининг камерофонлар рейтингида Samsung Galaxy Note 20 Ultra модели кучли ўнталикка зўрға илиниб қолган:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, рейтингда Xiaomi, Vivo, Honor, Huawei ҳамда Oppo флагманлари Galaxy Note 20 Ultra’дан юқорироқ жой эгаллаган.

Агар қизиқсангиз, энг қиммат Samsung планшетофонининг камера тести тафсилотлари билан танишиш учун мана бу ҳавола DxOMark сайтидаги тегишли (инглизча) саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Хитойлик бу камерофон DxOMark рейтингида Galaxy S20 Ultra ва Xiaomi Mi 10 Pro’ни ҳам «ер тишлатди»!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.