Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

  •   DiMaX
  •  3727
  •  16.07.2020 13:44

Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

Кейиниг пайтларда оммалашиб бораётган Master Lu бенчмарки жамоаси нафақат смартфонларнинг самарадорлигига кўра, балки бошқа жиҳатлари бўйича ҳам рейтингларни чиқаради. Ушбу сервис жамоаси оммабоп телефонларнинг фойдаланувчи учун энг муҳим жиҳатларидан бири – иш жараёнида қанчалик қизиб кетишини ҳам текшириб кўрди.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Майдаги смартфонлар орасида кутилмаган лидер! (Master Lu рейтинги)

Master Lu бенчмарки 2020 йилнинг 2-чораги ҳолатига кўра смартфонларнинг иш ҳарорати асосида уларнинг «энг совуқ» ва «энг иссиқ»лари рейтингларини тақдим этди.

Смартфонларнинг қизиб кетмаслиги бўйича умумий ҳисобда Vivo бренди ғолиб бўлди – унинг қурилмалари кучли ишлаганида ҳам ўртача ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича 30,56 даражани ташкил этган. Иккинчи ўриндаги Samsung смартфонлари иш ҳарорати 31,08 даражани кўрсатган бўлса, кучли учликни Oppo бренди телефонлари 31,15 даражалик кўрсаткич билан якунлаб берган.

Кўриб турганингиздек, кучли ўнликка яна Huawei (31,17), Smartisan (31,37), Honor (31,49), Xiaomi (32,45), Realme (33,18) брендлари кирган. «Совуққон» смартфонлар ўнталигида Redmi, iQOO, Nubia, OnePlus, Nokia ва бошқа брендлар йўқ.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлар ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайди?

Алоҳида моделлар бўйича олганда ҳам барибир шу компания вакили етакчи – Vivo U3x смартфонининг ўртача иш ҳарорати 27,96 билан 32,60 даража оралиғини ташкил этган. Ундан кейинги ўринларда тегишлича Samsung Galaxy M30s, Redmi 8, iQOO Neo 855, Redmi 8A, Vivo Y3 моделлари келмоқда. Энг қизиғи – «совуққон» смартфонлар асосан ҳамёнбоп туркумлар вакиллари бўлиб чиқяпти, флагманлардан эса фақатгина Huawei Mate 30 Pro модели умумий ТОП-ўнталикка кира олган.

Энг «қайноқ» смартфон Xiaomi CC9 Meitu бўлиб чиқди – унинг иш ҳарорати 36,94 билан 40,36 даража ўртасида экан! Шунингдек, Nokia 9 PureView камерофони «қизиққон»лик бўйича рекорд ўрнатган – 43,05 даражагача қизиган! «Қайноқ» рейтингга яна Meizu Note 9, Xiaomi 9 SE, Redmi Note 7 ҳамда Nubia Red Devils 3 ҳам кирган.

ЎҚИНГ: «Samsung, четроқ сурил, Xiaomi, сен нарироққа ўт!» – Realme ҳам «бели бақувват» арзон смартфон чиқаряпти

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.