Энг қудратли Android-флагманлар (AnTuTu V9 рейтинги, 2021 йил апрель)

  •   DiMaX
  •  886
  •  07.05.2021 08:59

Энг қудратли Android-флагманлар (AnTuTu V9 рейтинги, 2021 йил апрель)

Ўтган ой бошида биз мартдаги тестлар натижаларига кўра AnTuTu бенчмаркининг бир нечта рейтингларини эълон қилдик. Булар: Хитой бозоридаги энг кучли Android-флагманлар ва ўрта нархли смартфонлар, жаҳон миқёсидаги энг зўр флагманлар ва энг кучли ҳамёнбоп смартфонлар, шунингдек, ўз эгаларини рози қилган смартфонлар кабилардир. Бу рўйхатлардан ташқари...

ЎҚИНГ: Ўз нархи доирасида энг кучли смартфонлар (AnTuTu’нинг бешта рейтинги, 2021 йил март)

AnTuTu бенчмарки бир ойча аввал ўзининг тест иловасини янгилаб, 9-версияда чиқарган эди. Апрель рейтинги айнан мана шу – AnTuTu V9 талқинида тест қилинган смартфонлар натижаларига асосланган.

Апрель ойида энг кучли флагманлар рейтингини Qualcomm Snapdragon 888 процессорли моделлар буткул банд этган:

Март ойидаги рейтингда Xiaomi корпорациясининг ўйин қурилмаларига ихтисослашган бренди яқиндагина тақдим этган флагман – Black Shark 4 Pro модели энг зўри бўлиб чиққан эди. Апрель давомида AnTuTu V9 иловасидаги текширувлар натижасига кўра у 860 467 балл билан яна биринчи бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: 2021 йил 1-чоракдаги энг зўр ўнта смартфон (Master Lu рейтинги)

Кўриб турганингиздек, кучли ўнталикка яна қуйидаги смартфонлар кирган:

  1. OPPO Find X3 Pro – 831 801 балл
  2. Nubia Red Magic 6 Pro – 828 649 балл
  3. OnePlus 9 Pro – 826 004 балл
  4. Lenovo Legion 2 Pro – 821 571 балл
  5. Vivo X60 Pro+ – 815 884 балл
  6. iQOO 7 – 815 589 балл
  7. OnePlus 9 – 809 703 балл
  8. Xiaomi Mi 11 Ultra – 808 131 балл
  9. Xiaomi Mi 11 – 801 900 балл

Ушбу рейтингни шакллантиришда 1 апрелдан 30 апрелгача Хитойдаги фойдаланувчилар томонидан AnTuTu сервисида камида минг марта текшириб кўрилган смартфонларнинг ўртача (энг юқори эмас) кўрсаткичлари ҳисобга олинган.

ЎҚИНГ: Android оламида янги рекордчи: бенчмаркда салкам миллион балл!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.