«Энг қудратли Galaxy гаджетлари»нинг нархлари маълум: 14 дюймлик ноутбук атиги 350 доллардан!

  •   DiMaX
  •  1441
  •  24.04.2021 09:35

«Энг қудратли Galaxy гаджетлари»нинг нархлари маълум: 14 дюймлик ноутбук атиги 350 доллардан!

Samsung бу йилги учинчи Galaxy Unpacked конференциясини 28 апрелда ўтказиши, унда «энг қудратли Galaxy қурилмаси»ни намойиш этишини айтган. Инсайдерларга кўра, булар – бозорга Galaxy Book Pro ҳамда Galaxy Book Pro 360 номлари остида чиқувчи ноутбуклардир.

ЎҚИНГ: Россияда энг оммабоп планшетлар ва ноутбуклар («Яндекс.Маркет» рейтинги, 2021 йил боши)

Сўнгги маълумотларга қараганда, мазкур туркумда учинчи Galaxy Book Go номли ноутбуклар ҳам бўлади. Бу – Windows on Arm платформасидаги лаптоплар бўлиб, Snapdragon 7c процессори ҳамда Windows 10 Home тизими билан таъминланган. Олдин бунақа ноутбуклар қиммат, айримлари ҳатто 1000 доллардан ошиқ бўлар эди. Samsung эса, ниҳоят, Windows on Arm туридаги ноутбук нархини хромбуклар даражасига туширишга эришди.

Манбаларга кўра, Galaxy Book Go моделининг тезкор ва доимий хотираси мос тарзда 4 ва 128 гигабайтлик базавий варианти бор-йўғи 350 долларга баҳоланади. Бу конфигурациядаги ноутбук модели 14 дюймлик Full HD дисплей билан жиҳозланмоқда.

Galaxy Book Go ноутбукининг қимматроқ варианти ҳам бўлади – компания уни Snapdragon 8cx чипсети, 8/256 ГБлик хотира ва 5G модули билан таъминламоқда, лекин нархи ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Samsung экраности камерали илк девайсини кўрсатди, лекин бу смартфон эмас! (расмий видео)

Galaxy Book Pro моделига келсак, буниси энди тўлақонли Wintel-машина бўлиб, қуйидагича нархларга эга:

  • Экрани 13,3 дюймлик Galaxy Book Pro, процессори Core i7-1165G7, 8/512 ГБ — 1200 доллар;
  • Экрани 15,6 дюймлик Galaxy Book Pro, процессори Core i5-1135G7, 8/512 ГБ — 1100 доллар;
  • Экрани 15,6 дюймлик Galaxy Book Pro, процессори Core i7-1165G7, 16/512 ГБ — 1300 доллар.

Чиндан ҳам «энг қудратли Galaxy девайси» бўладиган Galaxy Book Pro 360 нархлари ва техник хусусиятлари ҳақида эса ҳозирча ҳеч бир маълумот йўқ. Лекин конфигурацияларига кўра ушбу ноутбуки-трансформерлар ҳам классик Galaxy Book Pro лаптоплари билан бир хил бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Компьютер қотиб қолганда қайси тугмаларни босиш керак?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.