Энг қудратли смартфонлар (2019 йил 1-чорак): Galaxy S10+ иккинчи ўринда, қолган барчаси «хитойлик»!

  •   DiMaX
  •  2626
  •  10.04.2019 15:39

Энг қудратли смартфонлар (2019 йил 1-чорак): Galaxy S10+ иккинчи ўринда, қолган барчаси «хитойлик»!

Смартфонларнинг самарадорлигини баҳоловчи сервислар ҳақида гап кетганида, биз одатда Geekbench ва AnTuTu кабиларни тушунамиз. Лекин Хитойда яна бир бенчмарк – Master Lu иловаси ҳам жуда оммабоп.

ЎҚИНГ: AnTuTu нархига муносиб смартфонлар рейтингини эълон қилди

Ушбу бенчмарк куни кеча жорий йилнинг биринчи чорагидаги текширувлар натижаларига таянган ҳолда, энг самарадор Android-смартфонлар ўнталигини маълум қилди. Қизиғи – унда «Осмон ости салтанати»га мансуб бўлмаган биттагина модел бор – Samsung Galaxy S10+ (сотиб олиш) флагмани! Master Lu рейтингида бу смартфон 402 259 балл билан фахрли иккинчи ўринга лойиқ кўрилган.

Рўйхатнинг бошида эса «хитойча Apple» яқинда тақдим этган Black Shark 2 геймерофони салкам 405 000 балл билан савлат тўкиб турибди. Кучли учликни Vivo ўйинбоп смартфони – iQOO Monster модели 384 718 очко билан якунлаб берган.

Тўртинчидан ўнинчигача бўлган ўринларни эса тегишлича баллар билан қуйидаги смартфонлар эгаллаган: Xiaomi Mi 9 (харид қилиш) – 366 830 балл, Nubia Red Devil Mars – 360 202 балл, Nubia X – 334 108 балл, Asus ROG Phone – 331 639 балл, OnePlus 6T – 329 281 балл, Huawei Mate X – 329 281 балл ҳамда Vivo NEX – 325 639 балл.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг зўр Android-смартфонлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2019 йил апрель)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.