Энг қудратли смартфонлар (2019 йил апрель): Xiaomi’нинг яп-янги флагмани AnTuTu рейтингида Mi 9’дан ҳам устун келди!

  •   DiMaX
  •  2969
  •  02.04.2019 13:43

Энг қудратли смартфонлар (2019 йил апрель): Xiaomi’нинг яп-янги флагмани AnTuTu рейтингида Mi 9’дан ҳам устун келди!

Оммабоп AnTuTu сервиси Android тизимли энг қудратли смартфонларнинг янги рейтингини эълон қилди. Ушбу рўйхат жорий йилнинг март ойида Хитойдаги фойдаланувчилар ушбу бенчмаркда текшириб кўрган қурилмаларнинг ўртача натижалари асосида шакллантирилган.

ЎҚИНГ: Энг зўр смартфонлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2019 йил март): янги қиролни қарши олинг!

Мазкур рейтингда Snapdragon 855 процессорли Xiaomi яқинда тақдим этган Mi 9 Transparent Edition (Explorer Edition) модели 372 072 балл билан мутлоқ ғолиб бўлган. Ўтган ой етакчиси – стандарт Xiaomi Mi 9 (сотиб олиш) эса 371 878 баллик натижа билан иккинчи ўринни банд этган. Vivo компаниясининг 12/256 ГБлик хотирага эга iQOO Monster геймерофони 365 430 балл билан кучли учликни якунлаб берган.

Snapdragon 855 чипли Samsung флагманлари – Galaxy S10+ (харид қилиш) ҳамда Galaxy S10 (сотиб олиш) эса тегишлича 359 987 ва 359 217 баллар билан тўртинчи ва бешинчи поғоналарни банд этишган. Айни шу чип базасида ишловчи Vivo iQOO ҳамда Lenovo Z5 Pro GT смартфонлари олтинчи ва еттинчи ўринда турибди. Ўтган йилги флагман – Snapdragon 845 процессорли Nubia Red Magic Mars саккизинчи поғонада. Huawei компаниясининг Kirin 980 чипи базасидаги Honor V20 ҳамда Mate 20X моделлари кучли ўнликнинг охиридан жой олган.

ЎҚИНГ: AnTuTu рекордчиси Mi 9 ва яп-янги Redmi 7 ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонлари янада арзонлашди! (2019 йил 26 март)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!